UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

28 июн 21:22
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Олимпия ўйинлари афсоналари: «Норвегиялик вампир»

«Олимпия ўйинлари афсоналари» рукни остида ёзги Олимпия ўйинларининг энг совриндор спортчилари ҳақида маълумот берган эдик.

Бугун қишки Олимпия ўйинлари афсоналаридан бири, норвегиялик биатлончи Уле-Эйнар Бьёрндален ҳақида ҳикоя қиламиз.

Уле-Эйнар Бьёрндален 1974 йил 27 январь куни Норвегиянинг Драммен шаҳрида таваллуд топган. Ўзининг чанғидаги юқори тезлиги, мерганлик маҳорати билан минглаб мухлислар кўнглига кириб борди. Узоқ йиллик фаолияти давомида Уле-Эйнар «Биатлон қироли», «Буюк ва дахшатли», «Норвегиялик вампир», «Қизил иблис», 40 яшар йигит каби лақаблар билан танилган. Унда қадимий скандинав овчиларининг қони оқади, деган таърифлар ҳам учраб туради. Бьёрндален 5 та Олимпия ўйинларида 8 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалларига эгалик қилган. Жаҳон чемпионатларининг ўзида эса 20 та олтин, 14 та кумуш ва 11 та бронза медалларини қўлга киритган. 2014-2016 йиллар давомида Халқаро Олимпия қўмитаси аъзоси бўлган.

Бьёрндален биатлон мусобақаларида Жаҳон кубокларида қўлга киритилган ғалабалар , энг кўп стартлар ва бошқа бир қатор йўналишларда мутлақ рекордчи саналади. Унинг қанчалик буюк спортчилардан бири эканлигини 40 ёшида Сочи Олимпиадасининг спринт йўналишида зафар қучганининг ўзиёқ ифодалаб турибди.

Норвегиялик афсона ўзига умр йўлдош танлашда ҳам биатлондан узоққа кетмаган. Бьёрндален 2016 йил Беларусь қаҳрамони, ўзи каби машҳур биатлончи, 4 карра Олимпиада чемпиони Дарья Домрачева билан оила қурди ва ҳозирда 1 қизи билан шоду хуррамликда ҳаёт кечиришмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг