UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

16 янв 12:43
Янгиликлар

Тадбирлар

Олимпия қўмитасида ўтган матбуот анжуманидан ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида 2021 йил юртимизда ўтказиладиган халқаро мусобақаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Президентимизнинг Парламент ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномалари ва “Ёшлар форуми»даги нутқларида 2021-йилда юртимизда камида 20 та халқаро мусобақалар ўтказиш ва шу орқали Янги Ўзбекистоннинг салоҳиятини бутун дунёга намойиш этиш, туризм соҳасини ривожлантириш бўйича қатор вазифалар белгилаб берилганди. 

Тадбирни МОҚ раиси матбуот-котиби, ахборот-сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Зафар Имомхўжаев олиб борди. Унда мавзулар бўйича спикерлар МОҚ Халқаро алоқалар департаменти директори Камолиддин Эргашев ва Олимпия спорт турлари фаолиятини координация қилиш департаменти директори Бегзод Ибрагимов, шунингдек, ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Ўзбекистонда 2021 йил ўтиши кутилаётган халқаро мусобақалар, Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик, “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида ўтказилаётган Республика оммавий мусобақалари анжуман кун тартибидаги асосий мавзулари бўлди. Дастлаб Камолиддин Эргашев юртимизда ўтилиши кутилаётган халқаро мусобақалар ҳақида маълумот берди.

“Бу йил юртимизда турли ёш тоифалари учун 50 дан ортиқ халқаро мусобақалар ўтказилиши режалаштирилган. Улар орасида тахминан 20 тасининг нуфузи анча юқори бўлиб, мазкур мусобақалар доирасида Халқаро ташкилотлар вакиллари ҳам ташриф буюриши кутилмоқда. Шубҳасиз, мусобақалардан ташқари Халқаро спорт федерациялари раҳбариятини мамлакатимизга таклиф қилиш бўйича музокаралар олиб борамиз. Бу ўша спорт тури ривожини юртимизда янги босқичга олиб чиқиш йўлида муҳим аҳамиятга эга”, – деди К.Эргашев.

Шунингдек, Токио Олимпия ўйинларига тайёргарлик, “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида ўтказилаётган мусобақалар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

“Давлатимизнинг қўллаб-қувватлаши билан Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларига катта кўламда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда велоспорт, юнон-рум кураши, бадиий гимнастика, пара-енгил атлетика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича терма жамоаларимиз чет элда ўқув-машғулот йиғинини олиб боришмоқда. Яна бир неча кун ичида бошқа спорт турларида ҳам жамоаларимиз хорижий йиғинларни бошлашади. Юртимизда соғлом турмуш тарзи ва спорт оммавийлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остидаги тадбир ҳам катта аҳамиятга эга. Бу орқали бутун Республикамиз бўйлаб спорт билан шуғулланадиганлар қамровини оширишни режа қилганмиз”, – деди Б.Ибрагимов.

Тадбир давомида мазкур мусобақаларни ёритиш, уларда мухлисларнинг иштироки, қолаверса, чет элда бўладиган мусобақаларда терма жамоаларимиз таркибига матбуот котибларини киритиш орқали унинг янада кенг ёритилишини таъминлаш каби мавзулар бўйича савол-жавоблар бўлиб ўтди.

Маълумот учун, март ойидан Республикамиз бўйлаб йирик халқаро мусобақалар ўтказила бошлайди. Даставвал, дзюдо бўйича мамлакатимизда илк бор Токио Олимпиадасига лицензион очко берувчи Тошкент «Катта Дубулға» турнири, профессионал боксчимиз Муроджон Аҳмадалиевнинг чемпионлик камарларини ҳимоя қилувчи жанглари, “III Наврўз халқаро марафони” шулар жумласидандир.

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг