UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0

27 июн 14:07
Янгиликлар

Болалар спорти

Олимпия ва Осиё ўйинлари совриндорлари билан машҳур спорт мактаби фаолияти ўрганилди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг махсус ишчи гуруҳи Наманган вилоятидаги спорт масканлари билан танишишда давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ишчи гуруҳи Наманган шаҳрида жойлашган Якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг айни дамдаги ҳолати билан яқиндан танишишди.

Тўртта йирик базага эга бўлган спорт мактаби қошидаги спорт иншоотларида бир кунда 2 мингдан зиёд аҳоли турли спорт турлари бўйича машғулотларда банд бўлишади.

2016 йилда Наманган шаҳар ЯКСТИБЎСМга айлантирилган ушбу муассасада 15 спорт тури бўйича жами 80 нафар тренерлар 762 нафар спортчи ёшларга келажакда ҳар бир мусобақаларда юқори натижаларга эришиши йўлида сабоқ бериб келяпти.

Эътиборлиси, ушбу спорт мактабида Наманган вилоятида ягона бўлган замонавий велотрек базаси мавжуд. Ҳозирда 4 нафар тренер велоспортнинг оммалашуви йўлида хизмат кўрсатаяпти. 40 нафардан ортиқ ёшлар ушбу спорт тури билан профессионал даражада шуғулланмоқда.

Ушбу спорт мактабидан жаҳонга машҳур спортчилардан Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатлари совриндори Рустам Ассакалов, ёшлар ўртасида Жаҳон ва Осиё чемпиони Адҳам Эргашев, Осиё ўйинлари совриндорлари Баҳринисо Бобоева ва Мухлиса Абдумаликовалар етишиб чиққан.

Бундан ташқари ёш спортчилар ўртасида қатор халқаро мусобақалар ғолиблари тарбияланмоқда. Ушбу спорт мактабидан ҳозирда 66 нафар иқтидорли спортчилар Миллий терма жамоаларимиз аъзолари саналишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг