UZ

Сўнгги янгиликлар

16:25Жозе Альдо нима учун ММАдаги фаолиятини тиклагани сабабини айтди 0 16:18Душанбе "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди 0 16:02Париж-2024: Россиялик волонтёрлар учун аккредитацияга рад жавоби берилди 0 15:41Чарльз Оливейра Жастин Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:20Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдиндан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 14:56Шахмат бўйича Ўзбекистон Олий лигаси якунланди: 15 минг доллар кимга насиб қилди? 0 14:35Муроджон Аҳмадалиев АҚШга йўл олди (ФОТО) 0 14:14Райан Гарсия допинг билан боғлиқ хабарга муносабат билдирди 0 13:52Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди 0 13:28Нурсултон Рўзибоев ММА спорт турининг энг кучли томони нимада эканини айтди 0 13:05ФИДЕ рейтинги янгиланди: Абдусатторов кучли бешликда! 0 12:43Райан Гарсиянинг Хейни билан жанги олдидан топширган допинг-тестидан тақиқланган модда топилди 0 12:22ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади 0 12:01Илия Топурия эҳтимолий рақибларини айтди 0 11:40Соболенко Мадридда финалга чиқа олмаса, иккинчи ракетка мақомини топширади 0

19 апр 08:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Оливейрага ғалаба берган ҳакам Царукяндан кечирим сўради

Чарльз Оливейра ва Арман Царукян ўртасидаги жанг ҳакамларидан бири Майк Белл якунда бразилияликка ғалаба тақдим этганди.

Бу ҳолат деярли барча ММА оммасини ажаблантирганди. Царукяннинг ғолиб эълон қилинаётган пайтдаги ҳолатини кўргандирсиз. Оливейрага ғалаба тақдим этган ҳакам хатосини тушуниб етган кўринади, у арманистонлик жангчидан бунинг учун узр сўради. 

Бу ҳақда "Ахалкалакец" Даниэль Корьмега берган интервьюсида маълум қилган.

"Ҳакам учинчи раунддаги ғалабани Оливейрага берди. Ҳакам мураббийимга қўнғироқ қилиб, "сизлар ҳақ эдинглар, мен ғалабани Оливейрага бермаслигим керак эди. Бунинг учун узр сўрайман" дебди. Агар мағлубиятга учраганимда, ўша ҳакамни ўлдирардим. У сал қолганда менинг фаолиятимни барбод қиларди. Танаффуссиз машғулотлар, азобли вазн ташлашлар, сизларнинг жангимни кутишларингиз, якунда мана бундай драма. Билмадим, ҳакам жангни бошқа позициядан кўргандир. Ўтган йили рефери айнан шу рефери, яъни Майк Белл бир ўзи Алекса Грассо ва Валентина Шевченко ўртасидаги жанг тақдирини ҳал қилганди. У сўнгги раундни 10-8 ҳисобида мексикаликка тақдим этганди. Бу билан ҳакам Шевченкони чемпионик камарини қайтариб олиш ҳуқуқидан маҳрум қилганди", - деди Царукян. 

Эслатиб ўтамиз, даъвогарлик мақомидаги Арман Царукян - Чарльз Оливейра жанги UFC 300 турнири доирасида ўтказилганди. Уч раунд тўлиқ давом этган жангда Арман ҳакамларнинг айри қарори билан 28-29, 29-28, 29-28 ҳисобларида ғалаба қозонганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг