UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

13 ноя 18:57
Янгиликлар

Стол тенниси

«Олтин ракетка» мусобақаси бўлиб ўтди

Теглар :  Стол тенниси
«Олтин ракетка» мусобақаси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора — тадбирлари тўғрисида»ги фармони ва ёшлар соҳасидаги муаммоларга самарали ечим топиш ва ёшлар қўллаб қувватлаш мақсадида 2020 йил ноябрь Тошкент шаҳрида «Ёшлар ойлиги» деб эълон қилинди. Ушбу тадбирлар доирасида «Тошкент ёшларни севади» шиори остида бугун Ўзбекистон бадминтон федерациясида стол тенниси ва бадминтон спорт турлари бўйича «Олтин ракетка» мусобақаси ташкил этилди. Турнир Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Тошкент шаҳар маданият бошқармаси, Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши ва Ўзбекистон стол тенниси федерацияси, бадминтон федерация ҳамкорлигида ташкил этилди. Қизиқарли ва муросасиз кечган учрашувлар якунида ғолиблар ва совриндорлар диплом, эсдалик совғалари ва медаллар билан тақдирланди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари:

Йигитлар ўртасида:

1- Торемуратов Дониёр

2- Эргашалиев Баходир

3- Полегаев Владимир

Қизлар ўртасида:

1- Камолова Мохина

2- Талегаева Лилия

3- Ткаченко Арина

Ўзбекистон стол тенниси федерацияси матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг