UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

26 янв 08:40
Янгиликлар

Болалар спорти

Оммавий спорт боғчаларга ҳам кириб бормоқда, энди уларга беговеллар тақдим этилади

Теглар :  Оммавий спорт
Оммавий спорт боғчаларга ҳам кириб бормоқда, энди уларга беговеллар тақдим этилади.
2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳам бу борада муҳим қадам бўлди. Бугун мазкур ҳужжат асосида олиб бориладиган ишлар, вазифалар мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Бугунги кунда юртимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасини янада ривожлантириш, айниқса, ёшларни оммавий спортга жалб этиш, юқори малакали спортчиларни тайёрлаш борасидаги вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Пойтахтимиз Тошкент 2025 йили бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё ўйинларига мезбонлик қилиши юқоридаги фикрнинг яққол исботидир.

Хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳам бу борада муҳим қадам бўлди. Унда мактабгача таълим соҳасида ҳам жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишга шарт-шароитлар яратиш алоҳида белгилаб ўтилган.

Мазкур фармон асосида Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) ҳамкорлигида мактабгача таълим муассасаларини болакайларнинг спорт билан шуғулланишлари учун замонавий беговеллар (болалар учун педалсиз велосипедлар) билан таъминлаш, “Ўзбекистонда биринчи болалар велопойгаси”ни ўтказиш бўйича Меморандум имзоланган эди. Бугун мазкур ҳужжат асосида олиб бориладиган ишлар, вазифалар мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин ва ЕХҲТнинг мамлакатимиздаги доимий координатори Жон МакГрегор, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси бош котиби Козим Ўринбойхўжаев иштирок этишди. Расмийлар янги ташаббуснинг мамлакатимизда оммавий спорт тарғиботи йўлида қанчалик муҳим аҳамият касб этиши, унинг ўрни ҳақида илиқ фикрларини билдириб ўтишди. Шундан сўнг тадбирда йиғилган ОАВ мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишди.

Ушбу ташаббусдан мақсад ёш болаларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланиши учун шарт-шароит яратиш орқали республикамизнинг барча ҳудудларидаги мактабгача таълим муассасаларини босқичма-босқич беговеллар билан таъминлаш, томонлар ўртасида ўзаро самарали ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлашдан иборатдир. 

Анжуман давомида журналистлар ушбу лойиҳаларнинг молиялаштириш манбаалари, тарбияланувчилар ўртасида веломусобақалар ўтказиш тартиби, беговеллар ва уларнинг турлари, шунингдек, ташкилотларнинг келгусидаги режалар каби йўналишларда ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг