UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

23 фев 07:23
Янгиликлар

Тадбирлар, Болалар спорти

Оммавийлик. Тошкент туманида спорт тадбирлари ўтказилди ФОТОРЕПОРТАЖ

Кеча Тошкент туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан спортнинг эркин кураш, каратэ (WKF) ва футбол турларидан семинар-тренинг, мастер-класс ҳамда мини-футбол бўйича мусобақалар ўтказилди.

Тадбирида вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ходимлари, бошқарма тасарруфидаги барча туман ва шаҳар жисмоний тарбия ҳамда спорт бўлими раҳбарлари, спорт мактабларининг директорлари, услубчи ва мураббийлари, вилоят спорт федерациялари масъуллари иштирок этишди.                   

Чин маънода спорт байрамига айланган ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги “”Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ – 3031-сонли қарири ҳамда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш орқали соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оммавийликка кенг эътибор қаратиш, қолаверса, соҳа ходимлари ўртасида дўстона муҳитни янада мустаҳкамлаш, мини-футбол, каратэ, эркин турларидан ўзаро тажриба алмашишдан иборат бўлди.

Дастлаб, тадбирнинг очилиш маросимида сўз олганлар бугун мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга, жумладан оммавий спортга қаратилаётган юксак этибор ҳақида, ўтказилаётган ушбу спорт тадбирлари ҳам соғлом турмуш тарзининг тарғиботи ва амалда исботи сифатида кўриш мумкин эканлиги ҳақида таъкидлаб ўтишди.

Шундан сўнг барча йиғилганлар иштирокида эрталабки бадантарбия машғулотлари ўтказилиб, режага мувофиқ туман болалар-ўсмирлар спорт мактабига қарашли стадионда футбол бўйича, кураш залида эркин кураш бўйича, 9-умумий ўрта таълим мактаби спорт залида каратэ (WKF) бўйича халқаро мусобақалар ғолиби ва совриндорлари Дилшод Мансуров, Дилшод Юсупов ва бошқа малакали мутахассислар томонидан мастер класс ва тренинглар ташкил қилинди.  

БЎСМ директорлари, туман ва шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари, спорт федерациялари ва бошқарма  ходимларидан иборат жамоалар ўртасидаги футбол бўйича ўтказилган беллашувларнинг финалига вилоят федерацияларидан таркиб топган жамоаси ҳамда Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси жамоаси етиб келишди.  

Якунда федерациялар жамоаси бошқарма жамоасини 2:1 ҳисобига кўра мағлуб этиб, ғолибликни қўлга киритди. Мусобақа сўнггида ғолиб ва совриндор жамоалар вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Комилжон Адилов томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланишди.  

   

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг