UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

13 сен 10:34
Янгиликлар

Ўқ отиш

Ўқ отиш: 14-Осиё чемпионатида ҳамюртларимиздан тарихий ғалаба!

Икки нафар спортчимиз янги Ўзбекистон тарихида янги саҳифа очишди.

Ўқ отиш спорт тури бўйича Ўзбекистон ўсмирлар, ўспиринлар, ёшлар ва катталар терма жамоаси 14-Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрига жўнаб кетган эди.

2021-йил 11-20-сентябр кунлари бўлиб ўтадиган қитъа чемпионатида Ўзбекистон шарафини 28 нафар спортчимиз ҳимоя қилишади. Нуфузли мусобақада Осиёнинг турли мамлакатларидан жами 300 нафардан ортиқ спортчи иштирок этмоқда.

Қувонарли жиҳати, мусобақанинг илк кунидаёқ вакилларимиз бирйўла 4та медалга сазовор бўлишди. Шуни алоҳида таъкидлаш керак, икки нафар вакилимиз мамлакатимиз ўқ отиш спорти тарихида илк маротаба Осиё чемпионлигини қўлга киритган ҳолда янги Ўзбекистон тарихида янги саҳифа очишди.

10 метрга пневматик тўппончадан ўқ отиш баҳсларида ўспиринлар ўртасида терма жамоамиз аъзоси Умидбек Камолбеков энг яхши натижа қайд этиб, олтин медал соҳибига айланди. Худди шу йўналишда яна бир вакилимиз Муҳаммад Камолов муросасиз кечган баҳсларда қозоғистонлик рақибидан атиги 0,1 очко кам жамғарган ҳолда бронза медалини қўлга киритди.

Ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда ҳамюртимиз Нуриддин Нуриддинов бронза медали билан тақдирланди. Унинг жамоадоши Илҳомбек Обиджонов эса баҳслар бошланиши ҳамоноқ етакчиликни қўлга олди ва якунда у ҳам олтин медал соҳибига айланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг