UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

25 ноя 13:45
Янгиликлар

Ўқ отиш

Ўқ отиш спорти федерацияси Жаҳон болалар куни муносабати билан байрам ташкил қилди

Тадбир меҳмонлари Пойтахтимиздаги 23-сонли болалар уйининг тарбияланувчилари бўлишди.

Тадбир байрамона муҳитда бўлиб ўтди, спорт бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлари ва спортчилари ўқ отиш спорти ҳақида болажонларга сўзлаб беришди.
Қуролдан тўғри ва профессионал тарзда фойдаланишни намойиш этдилар.

Хавфсизлик техникасини тинглаб, ёш меҳмонлар 10 ва 25 метр масофага ўқ отиш техникасини амалда ўрганиш имкониятига эга бўлдилар. Ҳамма ёш ўғил-қизлар ўқ отишда ўзларини синаб кўришди.

Амалий машғулотлардан сўнг профессионал сеҳргарлар меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун махсус дастур тақдим этишди. Тадбирда Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси раиси Ойбек Норинбоев сўзга чиқиб, болажонларни байрам билан самимий табриклади.

Тадбир якунида хайрия ёрдами сифатида ва ёшларни спорт билан шуғулланишга жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси 23-Меҳрибонлик уйига ўнта спорт велосипедлари, футбол ва баскетбол, теннис ракеталари, гимнастика сакраш арқонлари, ҳалқалар ва бошқа спорт анжомларини совға қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг