UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

09 май 17:29
Янгиликлар

Ўқ отиш

Ўқ отиш спорти. Қутлуғ айёмга бағишланган мусобақа шукуҳи

Теглар :  ХоразмЎқ отиш
9 май – Хотира ва қадрлаш куни.

Шу куни Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши мардонавор курашиб, ҳалок бўлган ҳамюртларимиз хотираси эсланади. Бунинг баробарида, юртимизда умргузаронлик қилаётган фахрийларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилади.

Қолаверса, ушбу қутлуғ сана муносабати билан аҳолининг турли қатлами, хусусан, ёшларимиз иштирокида маданий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари уюштириш анъанага айланган.  

Муболаға эмас, Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши ҳамда вилоят техник ва амалий турлари маркази томонидан “Хотира муқаддас – қадр азиз!” шиори остида пневматик қуролдан ўқ отиш спорти бўйича уюштирилган Хоразм вилояти биринчилиги ана шу эъзозли байрамимизга ўзига хос шукуҳ бағишлади.

Хоразм ВТАСТ марказининг ўқ отиш тирида бўлиб ўтган мазкур мусобақада воҳанинг барча шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган 2003 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги 70 нафарга яқин спортчи мерганлик борасида маҳоратини намойиш қилишди.

Пневматик милтиқдан ўқ отиш биринчилиги.

Қизлар. 1-ўрин. Нилуфар Юлдашева (Боғот тумани ЎСТК). 2-ўрин. Севара Абдуллаева (Шовот тумани ЎСТК). 3-ўрин. Лайло Раҳимова (Хива тумани ЎСТК).

Ўғил болалар. 1-ўрин. Исроил Сапарбоев (Боғот тумани ЎСТК). 2-ўрин. Шаҳзод Сапарбоев (Қўшкўпир тумани ЎСТК). 3-ўрин. Муҳаммад Сапарбоев (Шовот тумани ЎСТК).

Пневматик тўппончадан ўқ отиш биринчилиги.

Қизлар. 1-ўрин. Лайло Султонова (Боғот тумани ЎСТК). 2-ўрин. Шукуржон Адамбаева (Шовот тумани ЎСТК). 3-ўрин. Гулҳаё Озодова (Урганч тумани ЎСТК).

Ўғил болалар. 1-ўрин. Оғабек Маҳмудов (Хива тумани “Карвон” ЎСТК). 2-ўрин. Холбек Аллаяров (Хива тумани ЎСТК). 3-ўрин. Самандар Мадримов (Янгибозор тумани ЎСТК).

Жамоавий биринчилик. 1-ўрин. Боғот тумани ЎСТК. 2-ўрин. Шовот тумани ЎСТК. 3-ўрин. Хива тумани ЎСТК.

Мусобақанинг ёпилиш маросимида Хоразм вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази директори Одилбек Ибрагимов мусобақа иштирокчиларини муборак айём билан табриклаб, ғолиб ва совриндорларни диплом ва совғалар билан тақдирлади.

Ишончимиз комилки, бундай тадбирлар ёшларни маънан рағбатлантиради, уни яшашга, яратишга, элу юртга садоқат ва қатъият билан хизмат қилишга ундайди. Зеро, хотира ҳамиша муқаддас, қадр азиздир.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг