UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0

01 янв 20:20
Янгиликлар

Каратэ

Орзулари осмон Дилмурод!

Жаннатмакон юртимиз барча соҳалар бўйича истеъдодларга бой.

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби, спортга ҳам давлат сиёсати даражасида эътибор қаратиляпти. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки, буюк келажакни қураётган ҳар қандай мамлакат ҳар томонлама соғлом, заковатли авлодга суянади. Бу борада энг яхши кўмакчи бу спорт, жисмоний тарбия эканлиги ҳеч кимга сир эмас. 

Қолаверса, спорт ва санъат исталган мамлакатни дунёга энг тез танитувчи соҳалар ҳисобланади. Тан олиш керак, бугунги кунда спорт орқали кўпроқ таниляпмиз. Деярли ҳар ҳафта дунёнинг қайсидир бир бурчагида Ўзбекистон мадҳияси янграб, давлат байроғи сарбаланд кўтарилмоқда. Бу юртимизда спортга қаратилаётган эътиборнинг маҳсули. 

Бугун биз сизларни ана шундай истеъдодли спортчиларимизнинг бири билан яқиндан таништирамиз. Қаҳрамонимиз - бир вақтнинг ўзида каратэ, кураш, футбол, ушу каби спорт турлари билан шуғулланиб, уларнинг деярли барчасида айтишга арзигулик ютуқларни қўлга киритган истеъдод эгаси, истиқлол фарзанди, қора белбоғ 1-ДАН соҳиби Дилмурод Ибрагимов!

Бизнинг маълумот: 

Дилмурод Ибрагимов - 1995 йилнинг 14 апрель куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида зиёлилар оиласида дунёга келган. Оилада иккинчи фарзанднинг кенжаси. Болалигидан спортга меҳр қўйган Дилмурод “Жар” спорт-соғломлаштириш мажмуасида каратэ билан профессионал даражада шуғуллана бошлади. Биринчи мураббийи Дониёр Тошмуҳаммедов. Кўплаб халқаро мусобақаларнинг ғолиб ва совриндори бўлган. Ҳавас қиладиган каратэчиси - Рафаэль Агаев (Озарбайжон). Дидье Дрогбанинг ўйинларини томоша қилиб, футболга бўлган меҳри ошган. Болаликда учувчи бўлишни орзу қилган.      

Дилмурод Ибрагимов 7 ёшидан каратэ ва кураш билан шуғулланишни бошлади. Ўн уч ёшга тўлганида унинг олдида танлов юзага келди: каратэ ёки кураш. Шунда у шарқ яккакураши оиласига мансуб каратэни танлади. Фаолиятидаги биринчи медалини 2007 йилда Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида ўтказилган Республика Очиқ чемпионатида қўлга киритган. 

- Илк медалимнинг олтин бўлганини асло унутмайман, - дейди қаҳрамонимиз. - Уйга қайтганимда оила аъзоларим жуда ҳам хурсанд бўлишган эди. Айниқса, онам ўзларида йўқ қувонгандилар. Бу муваффақият мени янада руҳлантирди ва шундан сўнг ўзим қатнашган мусобақалардан медалсиз қайтмайдиган бўлдим. 

Қаҳрамонимиз учун 2010 йилги спорт мавсуми омадли келди. У ўша йили қора белбоғ 1-ДАН соҳибига айланди. Эътиборга молик жиҳати шундаки, унга ушбу даражани шахсан Халқаро каратэ-до ассоциацияси президенти Хитоши Кацуя тантанали равишда топширди. Қора белбоғ учун жами 20 спортчи имтихон топширган бўлса, улардан 7 нафаригагина 1-ДАН даражаси тақдим этилганди. Бу эса синовнинг қанчалик жиддий бўлганидан дарак беради. Дилмурод 2012 йили “Тошкент Опен” мусобақасида кумуш медални қўлга киритди. Андижон мезбонлик қилган Ўзбекистон чемпионатида шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган. 

Сўзимиз аввалида айтганимиздек, Дилмурод Ибрагимов серқирра спортчи. У 2010-2016 йиллар оралиғида қўл жанги спорт тури билан шуғулланган. Дилмурод мураббий Маҳмуд Эминов қўл остида профессионал тарзда машғулот ўтказган. Қўл жанги бўйича ўтказилган Республика фестивалида биринчи ўринни эгаллаган. Маҳмуд Эминов Дилмуроднинг каратэдаги илк мураббийи Дониёр Тошмуҳаммедовнинг шогирди ҳисобланади. Кейин маълум муддат шарқ яккакурашларининг яна бир кенг тарқалган тури - ушу билан шуғуллана бошлади.

Дилмурод Ибрагимов спорт билан шуғулланиш баробарида таҳсилни ҳам унутиб қўйгани йўқ. У болаликдаги орзусини рўёбга чиқариш мақсадида Тошкент авиация коллежида ўқиди. Коллежни аъло баҳоларга тамомлади. Лекин тўлов-шартномасига илингани боис, институтга кира олмади. Онасини ўйлаган Дилмурод талабалик бахтидан вақтинчалик воз кечди. Онасига кўмаклашиш мақсадида ўзига қўшимча иш топди. Ибрагимовлар оиласи учун ўша пайтлар осон бўлмади. 

Дилмурод машғулотдан сўнг онасига кўмаклашар, параллел равишда инглиз тилини ўрганарди. Ҳозирда у инглиз тилида бемалол сўзлаша олади. Унинг орзулари осмон, нурафшон кунлари олдинда. Ҳаёт машаққатларини сабр билан босиб ўтаётган бугунги қаҳрамонимизга бу борада унга омад ва зафар ёр бўлишини тилаймиз!  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг