UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0

30 июл 20:41
Янгиликлар

Бошқалар

“Осиё болалари-2022”: иккинчи кундан кейин Ўзбекистон делегацияси нечанчи ўринда бормоқда?

Теглар :  Осиё болалари
Хабарингиз бор, айни кунларда Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида VII “Осиё болалари” спорт ўйинлари давом этмоқда.

Иккинчи кунги беллашувларида ҳам ҳамюртларимиз медаллар жамғаришди.

-44 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган юртдошимиз Зебинисо Ҳошимжонова барча рақибларини мағлуб этиб, мусобақа чемпионига айланди. “Осиё болалари” мусобақасида иккинчи олтин ҳам кўп куттирмади. Яна бир таеквондочимиз Шамсиддин Қурбонов олтин медалга сазовор бўлди. -48 кг вазн тоифасида жанг қилган Қурбонов барча рақиблари устидан ишончли ғалабага эришди.

Лайло Зайниддинова “Осиё болалари” мусобақасида кумуш медалга сазовор бўлди. -55 кг вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган юртдошимиз, делегациямизга иккинчи кумуш медални келтирди.

Стол тенниси бўйича аралаш жуфтлик баҳсларида ҳамюртларимиз Искандаров Шоҳруҳ ва Ибодуллаева Сўғдиёна тандеми иккинчи ўринни эгаллади.

Далер Суфянов сузиш мусобақасининг 100 метрга баттерфляй усулда сузишда 56,67 натижа билан белгиланган масофани учинчи бўлиб босиб ўтди ва бронза медалига сазовор бўлди.

Кеча Асадбек Абдумаликов 200 метрга баттерфляй усулда сузишда белгиланган масофани иккинчи бўлиб босиб ўтиб, “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритган эди.

Шу тариқа, “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинларида ҳозирча Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 6та медал, яъни 2та олтин, 3та кумуш ва 1та бронза бор.

“Осиё болалари” халқаро спорт ўйинларида бугунги ҳамюртларимизнинг муваффақиятли иштироклари билан Ўзбекистон кучли бешликда ўз ўрнини сақлаб қолди.

Эслатиб ўтамиз, “Осиё болалари-2022” баҳсларида 15 мамлакат, Россия Федерациясининг алоҳида 8 та округ ва республика жамоаларининг 1350дан зиёд спортчи болалари қатнашмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг