UZ

Сўнгги янгиликлар

17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0 15:36Хоакин Бакли Шавкат Раҳмоновни ўлдига чиқарди + ФОТО 0 15:15"Ролан Гаррос". Дунёнинг тўртинчи ракеткасида ғалаба 0 14:54Россиялик оғир атлетикачи допинг туфайли Олимпиада медалидан маҳрум бўлди 0 14:33"Реал" Лондонга етиб борди + ФОТО 0 14:12Шавкат Раҳмонов Хоакин Баклининг "вызов"ига жавоб қайтарди 0 13:51Фомин яккаликда тўхтатилди, жуфтликда эса 1/2 финалга чиқди 0 13:30Шон Стрикленд UFC'ни жиддий танқид остига олди. Бунга сабаб қўлқоплар! 0 13:09"Манчестер Сити" "Реал" юлдузи билан шартнома тузмоқчи 0 12:48Элина Свитолина "Ролан Гаррос" учинчи даврасида 0

19 сен 11:18
Янгиликлар

Гандбол

Осиё чемпионати доирасида Ўзбекистон - Қозоғистон учрашуви бўлиб ўтди

Иорданияда гандбол бўйича аёллар жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда.

Кеча мусобақанинг иккинчи тури доирасида терма жамоамиз қозоғистонлик рақибаларига қарши баҳс олиб боришди. Биринчи бўлим қизларимизнинг ғалабаси билан якунланган бўлса-да, якунда қозоғистонлик қўл тўпи усталари уч очколик фарқ билан зафар қучишди - 31:28. 

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз Осиё чемпионатининг гуруҳ босқич биринчи турида Жанубий Кореяга 19:45 ҳисобида ютқазишган эди. Бугун учинчи тур доирасидаги Ўзбекистон - Сингапур учрашуви бўлиб ўтади. 

Гуруҳдаги сўнгги ўйинимиз Гонконг терма жамоасига қарши кечади. Бўлажак икки ўйинда ғалаба қозона олган тақдиримизда, шу йил декабрь ойида Испанияда ўтказиладиган жаҳон чемпионати финал босқичига чиқиш имкониятига эга бўлишимиз мумкин.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг