UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0

23 апр 11:12
Янгиликлар

Спорт курашлари

Осиё чемпионати. Финалда Абдуллаев - Кумар баҳси бўлмайди. Уч курашчимиз бронза учун курашади

Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда.

Бироз аввал қитъа чемпионатининг бешинчи кунги саралаш беллашувлари якунланиб, кечки дастурда медаллар учун гиламга чиқадиган жуфтликлар маълум бўлди. 

Афсуски, бугун кумуш ёки олтин медаль бўлмайди. Эркин курашчиларимиздан уч нафари кечки дастурда бронза медали учун гиламга чиқишади. Камида финалга чиқишини кутганимиз Ғуломжон Абдуллаев чорак финалда қозоғистонлик Раҳат Калжанга 1-6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 

Токио Олимпиадаси иштирокчиси ҳисобланган Абдуллаев ўтиш учрашувида шри-ланкалик Гайан Мудиянселагедан 4-0 ҳисобида устун келди. Энди у бронза медали учун қирғизистонлик Алмаз Сманбековга қарши баҳс олиб боради. Финалда Рави Кумар (Ҳиндистон) - Раҳат Калжан (Қозоғистон) баҳсига гувоҳ бўламиз. 

Бронза учун гиламга чиқадиган курашчиларимиз:

-57 кг: Ғуломжон Абдуллаев - Алмаз Сманбеков (Қирғизистон) 

-65 кг: Аббос Раҳмонов - Ҳажи Муҳаммад Али (Баҳрайн)

-97 кг: Муҳаммадрасул Раҳимов - Мамед Ибрагимов (Қозоғистон)

Эркин курашчиларимиздан Бегижон Қўлдошев (-70 кг) илк даврада кореялик Ёнсеок Жеонгга 5-6, Жасурбек Усмонохунов (-79 кг) эса бошқа бир корейс курашчиси Бумгео Сеога 4-5 ҳисобида ютқазиб қўйди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
23 апр 12:33:10
.Sherzod.
57 kg dan oltin medal kutgandim afsus qisqa qilib aytganda erkin va yunon rum kurashlari bizda o‘lib bo‘pti
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг