UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0

23 сен 10:10
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Осиё чемпионатида илк ғолиб ва совриндорлар маълум бўлди + ФОТО

Самарқанд шаҳридаги эшкак эшиш каналида очиқ сув ҳавзасида сузиш бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда.

Осиё сузиш федерацияси шафелигида ташкил этилаётган мазкур қитъа чемпионатида 14 давлатдан 45 нафар спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб боришяпти. 

Ҳақиқий байрамона руҳда ташкил этилган очилиш маросимида Осиё сузиш федерацияси Бош котиби Таҳа Ал Кишри, шунингдек, Самарқанд вилоят хокимлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Республика сузиш федерацияси раҳбарияти сўзга чиқиб, мамлакатимизда спорт соҳасини яна-да ривожлантириш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар, мазкур Осиё чемпионати, унинг нуфузи ва даражаси ҳақида атрофлича сўз юритдилар.

Шундан сўнг очиқ сув ҳавзасида сузиш бўйича ўнинчи бор ташкил этилаётган Осиё чемпионатига старт берилди.

“Ўзбекистон нафақат маҳоратли спортчиларни тайёрлаш, балки ҳар қандай нуфузли мусобақани юқори савияда ташкил этиш борасида ҳам катта тажрибага эга эганлигига бугун яна бир бор амин бўлдим. Фурсатдан фойдаланиб, барча ташкилотчиларга Осиё сузиш федерацияси номидан самимий миннатдорлик билдираман. Мен Ўзбекистонга кўп бор ташриф буюрганман ва ҳар сафар келганимда улкан бунёдкорлик ишларининг амалга оширилганлигига гувоҳ бўламан. Яна бир жиҳат. Ўзбекистонда спорт соҳасини ривожлантиришга Давлат миқёсида алоҳида эътибор қаратилади. Эътиборлиси, бунга жавобан юртингиз спортчилари ҳам халқаро майдонлардаги муваффақиятлари салмоғини юксалтириб боришяпти. Бу сафарги ташрифим давомида Ўзбекистон спортни ривожлантириш вазирлиги ва Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти билан учрашиб, истиқболли режалар ҳусусида фикр алмашдик. Шуни ишонч билан айта оламанки, ўзаро ҳамкорлигимиз йил сайин мустаҳкамланиб боради”, - дейди Осиё сузиш федерацияси Бош котиби Таҳа Ал Кишри.

Мусобақанинг дастлабки куни 5 километр масофага сузиш баҳслари ўтказилди. Эркаклар ўртасидаги мусобақада 24 нафар, хотин-қизлар орасида эса 16 нафар спортчи баҳсларга киришди.

Биринчи бўлиб сузиш ҳавзасига эркаклар тушишди. Мазкур мусобақада Ватанимиз шарафини уч нафар спортчимиз – булар Абдужалил Абдуғаниев, Вячеслав Шкретов ҳамда Никита Корнилов ҳимоя қилишди.

Қизғин кечган мусобақа якунларига кўра япониялик Таиши Минамиде марра чизиғига биринчи бўлиб етиб келиб, олтин медални қўлга киритди. Кунчиқар юрт вакили белгиланган масофани 58 дақиқа-ю 4 сонияда сузиб ўтди.

“Осиё чемпионатига фақат олтин медални кўзлаб келганман. Мақсадим рўёбга чиққанидан жуда ҳам хурсандман. Албатта, мазкур чемпионатда ҳам ғолибликни қўлга киритиш осонликча бўлмади. Ўзингиз гувоҳи бўлганингиздек, сўнгги масофаларга қадар бирринчи ўрин учун шиддатли кураш кечди. Якунда ғолиблик менга насиб қилди”, - дейди Таиши Минамиде.

Эркаклар ўртасида бўлиб ўтган мусобақада кумуш медалга япониялик яна бир спортчи Таики Нонака сазовор бўлган бўлса, бронза медали Хитой Тайпейи вакили Ченг-Чи Чога насиб қилди.

Ушбу мусобақада ҳамюртларимиз орасида энг яхши кўрсаткичга Абдужалил Абдуғаниев сазовор бўлди. Иқтидорли спортчимиз белгиланган масофани 1 соату 4 дақиқа 14 сонияда сузиб ўтиб, 11-ўринни эгаллади.

Хотин-қизлар ўртасидаги мусобақалар ҳам муросасизликда эркакларникидан асло қолишмади. Мазкур мусобақада юртимиз шарафини Анастасия Зелинская, Муслима Жумабоева ҳамда Паризода Искандарова ҳимоя қилишди.

Қизғин кечган баҳсларнинг якунига кўра биринчи ўринни япониялик Юкими Морияма эгаллади. У белгиланган масофани 1 соату 1 дақиқа 8 сонияда сузиб ўтди.

“Мен Осиё чемпионатида ғолиблик шоҳсупасига кўтарилганимдан жуда ҳам хурсандман. Бу йилги қитъа чемпионатига кўплаб номдор спортчиларташриф буюришди. Бу эса табиийки, совринли ўринлар учун курашни яна-да муросасиз ўтишига хизмат қилди. Спортда чемпион бўлишдан, уни сақлаб қолиш қийин деган ибора бор. Мен навбатдаги мусобақаларда ҳам биринчиликни ўз қўлимда сақлаб қолиш учун бор куч ва имкониятимни ишга соламан”, - дейди Юкими Морияма.

Хотин-қизлар ўртасида бўлиб ўтган мусобақада кумуш медалга гонконглик Тсз Йин Нип сазовор бўлган бўлса, бронза медалини қозоғистонлик Мария Федотова қўлга киритди.

Ушбу мусобақада ўзбекистонлик спортчилар орасида энг яхши кўрсаткични Анастасия Зелинская қайд этди. У белгиланган масофани 1 соату 8 дақиқа 46 сонияда сузиб ўтиб, 9-ўринни банд этди.

Бугун спортчилар дам олишади. Эртага. 24 сентябрь куни эса 10 километр масофага мусобақалар ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг