UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

06 июл 12:08
Янгиликлар

Спорт курашлари

Осиё чемпионатининг биринчи куни 4 та медаль қўлга киритилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Баҳрайн пойтахти Манама шаҳри спорт курашлари бўйича U15 ва U20 Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Кеча 20 ёшгача бўлган юнон-рум курашчилар ўртасидаги беллашувларда ҳамюртларимиздан 4 нафари шоҳсупага кўтарилди. 77 кг вазн тоифасидаги курашчимиз Самандар Бобоназаров эронлик Маъсуд Али Акбар Гафини қандайдир 30 сония ичида соф ғалаба билан мағлубиятга учратиб, Осиё чемпионига айланди. 

Афсуски, финалга етиб келган қолган икки курашчимиз рақибларига имкониятни бой бериб, кумуш медалга сазовор бўлишди. 87 кг вазнда курашган Азаматжон Абдубаннобов қозоғистонлик Максат Сайлауга, 130 кг вазндаги Темурбек Насимов эса эронлик Фардин Ҳедаятига ютқазиб қўйди. 

Бронза медали учун икки юнон-рум курашчимиз гиламга чиқди. 55 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Алишер Ғаниев Саудия Арабистони вакили Абдуллоҳ Жандуни муддатидан аввал (10-0) таслим этган бўлса, Ҳусниддин Олимбоев (63 кг) қозоғистонлик Багдат Сабазга кичик ҳисобда ютқазиб қўйди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон юнон-рум кураши терма жамоаси Осиё чемпионатининг илк куни 1 та олтин, 2 та кумуш, 1 та бронза медалини қўлга киритди. Бугун қолган вазн тоифаларида беллашувлар давом эттирилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг