UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0

07 ноя 07:43
Янгиликлар

Тадбирлар

Осиё Олимпия кенгашининг Бош ассамблеяси Туркманистонда ўтказилади

Осиё Олимпия кенгаши (ООК) Туркманистоннинг ООК Бош ассамблеяси ва Ижроия кенгаши ишини ўз мамлакатида ўтказиш тўғрисидаги таклифини қабул қилди.

 ООК президенти Шайх Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабоҳ бу ҳақда Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовга йўллаган мактубида баён этган.

“Туркманистон Миллий олимпия қўмитаси Осиё Олимпия кенгашининг 2023-2025 йилларда ўтадиган Бош ассамблеяларини Туркманистонда ўтказиш таклифини кўриб чиқди ва маъқуллади, тадбирларнинг аниқ санасини белгилади”, – дейилади ООК президенти мактубида.

ООК президенти, шунингдек, 2023 йилда VII Осиё соҳил ўйинларини Каспий денгизи қирғоқларидаги “Аваза” миллий туризм зонасида ўтказишни таклиф қилди.

“Ушбу Ўйинларни ўтказиш Каспийбўйи шаҳрини ривожлантиришга катта таъсир кўрсатади ва бу ерга кўпсонли сайёҳларни жалб этади. Асосийси, Туркманистондаги Олимпия ҳаракатига янги туртки беради”, – деб таъкидлаган Ал-Сабоҳ.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг