UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

21 авг 16:24
Янгиликлар

Эшкак эшиш, Осиё ўйинлари

Осиё ўйинлари-2018. Тўрт кишилик эшкак эшувчиларимиз энг яхши натижа билан финалга чиқишди+ФОТО

Индонезиянинг Палембанг шаҳрида Осиё ўйинлари дастуридан ўрин олган академик эшкак эшиш спорт тури бўйича баҳслар давом этмоқда.

Бугун яккалик, икки ва тўрт кишидан иборат эшкак эшувчиларимиз ярим финал баҳсида стартга чиқишди. Жасурбек Мавлонов якка қайиқда умумий бешинчи натижа билан B финалида иштирок этадиган бўлди. 

Шаҳбоз Холмурзаев ва Шаҳбоз Абдужабборовдан иборат икки кишилик дуэт 2000 метр масофани 7 дақиқа 05.19 сонияда босиб ўтди. Бу ярим финалда қатнашган экипажлар орасидаги иккинчи натижа бўлди ва ҳамюртларимиз финалга йўл олишди. 

Зафар Усмонов, Ислом Мамбетназаров, Шеҳроз Ҳакимов ва Отамурод Раҳимовдан иборат тўрт кишилик қайиғимиз эса маррага биринчи бўлиб етиб келди. Улар 2000 метр масофани 6 дақиқа 48.12 сонияда босиб ўтишди. Иккинчи ўринни ҳиндистонлик эшкак эшувчилар эгаллашди. 

Камолиддин Алимов. Суратлар муаллифи - Абдулло Файзуллаев (Палембанг, Индонезия)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг