UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0

16 июл 13:59
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари

Осиё ўйинларига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг Ҳайъат олди йиғилишига киритилган масалалар, шунингдек, спорт соҳасида 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида қилинган ишлар сарҳисоби ва иккинчи ярим йиллик режаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида ташкил этилган тадбирда Вазир Адҳам Икрамов ҳамда унинг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосарлари Азизжон Камилов ҳамда Шерзод Ташматов, Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев, Республика олий спорт маҳорати мактаблари раҳбарияти, федерация ва ассоциациялар масъуллари, ҳудудлардаги олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларининг директорлари, спорт фахрийлари иштирок этишди. Вилоятлардаги Ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси мутасаддилари тадбирга ZOOM платформаси орқали уланишди.

Йиғилишни Адҳам Икрамов очиб берди. Вазир ўз нутқида нафақат олий спорт ютуқлари, балки бутун мамлакатимиз бўйлаб оммавий спорт тарғиботини кучайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар, соҳада эришилаётган натижаларга алоҳида тўхталди. Хусусан, спорт мактабларидаги мураббийларнинг ойлик маошлари сезиларли даражада ошгани, спорт таълим муассасаларининг моддий техник базаси яхшилангани, атлетларимизнинг халқаро майдонда юқори натижаларга эришаётгани, бунинг учун маҳаллий ҳамда халқаро ўқув-машғулот йиғинлари узликсиз тарзда ташкил этилаётгани ҳақида гапирди. 

Бироқ бу билан тўхталиб қолмасдан, ҳар бир йўналишни танқидий руҳда ҳам кўриб чиқиш лозимлигини қўшимча қилди. Адҳам Илҳамович жорий йил бўлиб ўтадиган Чэнду-2021 Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинлари, Беларусь мезбонлик қиладиган II МДҲ ўйинлари, Ханчжоу-2022 XIX ёзги Осиё ўйинларида ҳам юқори натижа қайд этиб, халқимиз ва Президентимизнинг ишончини оқлаш лозимлигини таъкидлади.

Тадбирни олиб борган Ойбек Касимов 2023 йил давомида ташкил этиладиган комплекс мусобақалар ҳақида умумий маълумот берди. Шаҳрулло Маҳмудов ҳамда Шерзод Ташматов терма жамоаларимизнинг ушбу мусобақаларга кўраётган тайёргарлиги, кутилаётган натижалар, мақсадлар ҳақида тўхталишди. 

Уларга кўра, Ўзбекистон делегацияси Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида 400 нафардан ортиқ спортчи билан иштирок этиши кутилмоқда. 2018 йил Индонезияда ўтган Осиё ўйинларида мезбон давлат 31 та олтин медаль билан умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринни қўлга киритган. Шуни инобатга ҳолда, Ўзбекистон делегацияси Ханчжоу-2022 да камида 30 та олтин медаль билан ўз тарихидаги энг юқори натижасини янгилаб, илк бор кучли тўртликдан жой олиши режалаштирилган. Қайд этиш жоиз, бунгача делегациямизнинг энг юқори кўрсаткичи 2018 йилги Осиё ўйинларига тўғри келиб, унда мамлакатимиз 21 та олтин медаль билан умумжамоа ҳисобида бешинчи ўринни эгаллаган. Шунингдек, йиғилиш давомида Универсиада ва МДҲ ўйинларида ҳам делегациямиз олдида улкан марралар тургани қўшимча қилинди. Айниқса, МДҲ ўйинларида қатнашадиган таркибнинг аксарияти “Тошкент-2025” ёшлар Осиё ўйинларида иштирок этиши кутилаётган авлоддан ташкил топганига алоҳида урғу берилди.

Ўз навбатида, Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев ҳамда унинг ўринбосари Отабек Эргашев мамлакатимизда Паралимпия ҳаракатини ривожлантириш, жисмоний имконияти чекланган аҳоли қатламига спорт билан шуғулланиш учун кенг имкониятлар яратиш борасида олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги режалар хусусида тўхталишди. 

М.Ташходжаев Парижда ўтаётган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати орқали спортчиларимиз келаси йил ушбу шаҳарда ўтадиган Паралимпия ўйинларига айни пайтгача 15 та йўлланма қўлга киритишгани, мусобақа давомида ушбу кўрсаткични янада яхшилаш кутилаётгани ҳақида маълум қилди. Мутасаддилар Ханчжоу-2022 Параосиё ва Париж-2024 Паралимпия ўйинларида делегациямизнинг муносиб иштирокини таъминлаш устувор вазифа экани ҳақида гапиришди.

Йиғилиш давомида масъулларга терма жамоалар ва ҳудудлардаги спорт таълим муассасаларида тиббий таъминотга катта аҳамият қаратиш, улардаги илмий-методик қўлланмаларни кўпайтириш, спортчиларнинг рационидаги овқатлар калориясини кучайтириш, комплекс мусобақаларга тайёрланаётган жамоаларга максимал шароитлар яратиш бўйича қўшимча топшириқлар берилди. 

Шунингдек, қолган масалалар эртага Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Ҳайъатининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилишида кўриб чиқилиши маълум қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг