UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

07 май 16:18
Янгиликлар

Регби

Осиё регби иттифоқи Президенти Ага Ҳусайн Миллий олимпия қўмитасида меҳмон бўлди

Теглар :  Регби
Бугун, 7 май куни Осиё регби иттифоқи раҳбари Ага Ҳусайн Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди.

Меҳмонни Қўмита Бош котиби Жасур Матчанов кутиб олди. Учрашувда регби спорт турининг Ўзбекистондаги тараққиёти, ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, федерация учун база, ташкилий ва бошқа масалалар ҳусусида сўз борди.

"Қабул учун миннатдорчилик билдираман. Ўзбекистон регби ривожланаётган мамлакатлар қаторига киради. Ишонаманки, яқин йиллар ичида юртингизда регби спорт тури янада оммавийлашади", - деди Ага Ҳусайн.


Бош котиб Жасур Матчанов эса бошқа жамоавий спорт турлари қаторида регбини ҳам ривожлантириш учун алоҳида дастур ишлаб чиқилаётгани ҳақида маълум қилди.

"Ўзбекистонда регби турли минтақаларда ривожланмоқда. Тан оламиз, бизда база билан боғлиқ муаммо бор. Аммо, янги циклдан бошлаб бу борадаги муаммолар бартараф этилади. Мамлакатимизда жамоавий спорт турларини ривожлантириш учун алоҳида дастурлар ишлаб чиқилмоқда, шу жумладан регби учун ҳам. Бу борада режаларимиз катта. Биз Ўзбекистон регби федерацияси билан биргаликда спортнинг ушбу турини оммавийлаштирамиз. Регби учун футбол стадионларини ажратишни режалаштириб қўйганмиз", - деди Жасур Матчанов.

Ундан ташқари Тошкентда Марказий Осиё регби маркази очилиши ва бу ғоя Осиё регби иттифоқи томонидан қўллаб-қувватланиши маълум қилинди. Учрашув якунида Жасур Матчанов анъанага кўра мартабали меҳмонга Миллий олимпия қўмитаси номидан эсдалик совғаларини тақдим этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг