UZ

Сўнгги янгиликлар

12:06Ислам Махачев Конор Макгрегорга "ответ" қилди 0 11:45Ханс-Дитер Флик "Барселона"даги режалари билан ўртоқлашди 0 11:24Конор Ислам Махачевга ташхис қўйди + ФОТО 0 11:03Жокович "Ролан Гаррос" чемпионлик ҳимоясини давом эттирмоқда 0 10:42Бугун Навбаҳор Ҳамидова Олимпиада лицензион турнирида рингга чиқади 0 10:21ЦСКА собиқ футболчиси: "Аббосбек Файзуллаевни 10 миллиондан камига сотмаслик керак!" 0 10:00Нодирбек Якуббоев Aktobe Open 2024 етакчилари сафига қўшилиб олди 0 09:39ХОҚдан жавоб! IBA'га аъзо мамлакатлар Лос-Анжелес 2028 Олимпиадасида иштирок этмайди, жумладан Ўзбекистон ҳам! 0 09:18Ўзбекистонлик боксчи лицензион турнирда Озарбайжон таркибида иштирок этмоқда 0 08:57Бугун Суперлигада пойтахт вилояти дербиси бор 0 08:36Ўзбекистон кубогининг сўнгги куни оғир вазнда ғолиблар аниқланди + ФОТО 0 08:15Султонов Куршумлия-Баняда 1/4 финалда ўйнайди 0 07:54UFC'га ўтиши айтилган Рамазон Темировнинг навбатдаги рақиби бразилиялик! + ПОСТЕР 0 07:33"Реал" ЕЧЛ финали учун қайдномасини эълон қилди 0 07:12"Tashkent Select" хоккей бўйича 2024 йилги Ўзбекистон чемпионати ғолибига айланди! 0

16 мар 08:47
Янгиликлар

Самбо

Осиё самбо уюшмасининг қароргоҳи Тошкентга кўчирилади, Осиё чемпионати ўтказиладиган сана эълон қилинди

Теглар :  Самбо
15 март куни Осиё самбо уюшмасининг навбатдан ташқари онлайн конференцияси ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси Алишер Алимов ҳам иштирок этди. 

Ўтказилган йиғилишда қатнашган Ижроқўм аъзолари кун тартибида бир неча масалаларни кўриб чиқишди ва қуйидаги қарорга келишди. Унга кўра:

1. Самбо уюшмасининг фаолиятини ташкил этиш, янада ривожлантириш мақсадида Осиё самбо уюшмасининг қароргоҳини Қозоғистондан Ўзбекистон пойтахти Тошкентга кўчириш.

2. Ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионати 2021 йилнинг 4, 5, 6 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ташкил этилади. 

3. Ташкилотнинг Сайлов Конгресси ва йиллик умумий йиғилиши 2021 йил 3 июнь куни Тошкентда бўлиб ўтади. 

4. Соҳил самбоси бўйича биринчи Осиё чемпионати ва самбо, жамоавий ва жанговар самбо бўйича "Осиё президенти кубоги" учун биринчи мусобақа 15-19 сентябрь кунлари Индонезиянинг Бали шаҳрида ўтказилади. 


Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг