UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0

15 апр 08:37
Янгиликлар

Эшкак эшиш, Олимпия ўйинлари

Ўсмирларимиз Олимпия ўйинларига яна битта лицензия қўлга киритишди

Шу йили Буэнос-Айресда бўлиб ўтадиган III Ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида иштирок этадиган спортчиларимиз сони яна биттага кўпайди.

Айни пайтда Испаниянинг Барселона шаҳрида ўсмирлар ўртасида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. Қувонарлиси, ушбу нуфузли мусобақанинг спринт ва слалом баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган фарғоналик Ислом Абдусаломов ҳозиргина III ўсмирлар Олимпия ўйинлари лицензиясига эга бўлди. У иккикураш якунларига кўра жаҳонда иккинчи ўринни эгаллади ва Аргентинадаги нуфузли мусобақа йўлланмасига эга бўлди.  

Шунингдек, мазкур йўналишда қизлар ўртасидаги беллашувларда иштирок этаётган Гулбаҳор Файзиева (Тошкент вилояти) спринт баҳсларидан сўнг биринчи ўринда кетмоқда ва лицензия қўлга киритишга жуда яқин турибди. Умид қиламизки, бугун ўтказиладиган слалом баҳсларидан сўнг Гулбаҳор ҳам терма жамоамиз ҳисобига яна бир йўлланмани қўшиб қўяди.

Маълумот учун, бугунги кунга қадар ҳамюртларимиз қуйидаги спорт турларида III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари лицензиясига эга бўлиб улгуришди:

Оғир атлетика - 3 та

Академик эшкак эшиш - 2 та

От спорти (конкур) - 1 та

Таэквондо - 1 та

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш  - 1 та

Эслатиб ўтамиз, III ўсмирлар Олимпия ўйинлари жорий йилнинг 6-18 октябрь кунлари Аргентина пойтахти Буэнос–Айресда бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг