UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

27 окт 07:19
Янгиликлар

От Спорти

От спорт турлари бўйича уч томонлама Меморандум имзоланди

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбeкистон замонавий бeшкураш фeдeрацияси, Ўзбeкистон поло фeдeрацияси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти ўртасида Меморандум имзоланди.

Ушбу Меморандум от спортини янада такомиллаштиришда ўқув-машғулотларини, илмий-услубий ва инновацион технологияларни жорий этиш мақсадида имзоланди. 

Тадбирда бир вақтнинг ўзида 3 та спорт федерациясига раҳбарлик қилаётган Баҳром Газиев, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси от спорти бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори Нодирбек Ибрагимов, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети проректори Камил Баязитов, Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти директори Рашид Маткаримов ҳамда ОАВлари вакиллари иштирок этди.

Мазкур Меморандум мамлакатимизда от спортини янада ривожлантириш, юқори маҳоратли спортчилар ва кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 ноябрдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4877-сон, 2021 йил 11 мартдаги “Йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турини оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5024-сон ҳамда 2021 йил 5 августдаги “Ўзбекистонда йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш ва полони 2025 йилгача ривожлантириш давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-5211-сон қарорлари ижросини таъминлаш, шунингдек, бевосита миллий терма жамоалар билан ишлаш, ўқув-машғулотларни илмий асосда ташкил қилиш ва тренерлар малакасини ошириш, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг от спорти ихтисослиги бўйича таълим олаётган талабаларни истиқболда юқори малакали кадр этиб тайёрлаш, иқтидорли талабалар, профессор-ўқитувчилар ва илмий изланишлар олиб бораётган ёш олимларни долзарб муаммолар ечимига йўналтирилган мавзулар асосида илмий тадқиқотлар ўтказишда федерация билан ҳамкорлик қилиш мақсадида тузилди.

“Ушбу ҳамкорлик доирасида профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар ва талабаларнинг тажриба алмашишларини, илмий амалиётларини ва уларнинг федерациялар муаммоларини чуқур таҳлил қилишларини ташкил этиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш, битирувчи талабаларни битирув олди амалиёт, ишга йўллаш масалаларининг ўзаро манфаатли шаклларини ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда” - дейди Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти директори, профессор Р.Маткаримов.

Тадбирда таъкидланганидек, ўзаро манфаатли ҳамкорликда от спорти, поло ва замонавий бешкураш бўйича ўтказиладиган илмий ва амалий семинарлар, конференциялар, фундаментал ва амалий тадқиқотлар, илмий лойиҳалар, шунингдек, нашрга тайёрланадиган ўқув адабиётлари, видео материаллар албатта келажакда ўз ижобий натижасини кўрсатади.

Маълумот учун: Айни пайтда Университетда от спорти таълим йўналиши бўйича 117 нафар талаба таҳсил олмоқда. Талабаларнинг 17 нафари от спорти бўйича терма жамоа аъзоси ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг