UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

05 окт 17:32
Янгиликлар

Ўқ отиш

Отабек Имомов - Ўзбекистон камондан отиш федерациясининг янги раиси

Теглар :  Камондан отиш
Бугун, 5 октябрь куни пойтахтимиздаги “Миллий” стадионининг анжуманлар залида Ўзбекистон камондан отиш федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари, камондан отиш федерацияси ходимлари, вилоятнинг федерация бўлими вакиллари, спортчи ва мураббийлар, шунингдек, оммавий ахборот воситаси ходимлари иштирок этишди.
Йиғилишни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти маслаҳатчиси Комилжон Худойберганов олиб борди. Конференция давомида бунгача эришилган ютуқлар, қўлга киритилган муваффақиятлар учун федерациянинг аввалги раиси Жамолиддин Бобохоновнинг хизматлари алоҳида қайд этилди ва   миннатдорчилик рамзи сифатида унга зарбоп чўпон кийдирилди.  

Шундан сўнг Отабек Собитжонович Имомов номзоди Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раиси лавозимига таклиф қилинди. Конференция иштирокчилари бир овоздан ушбу номодни қўллаб-қувватладилар. Шу тариқа О.Имомов Ўзбекистон камондан отиш федерациясининг раиси лавозимига сайланди.

Сир эмаски, камондан отиш бўйича Ўзбекистон жаҳонда етакчи мамлакатлар қаторида эътироф этилмайди. Аммо, янги раҳбарият келажакда спортнинг ушбу турини ривожлантириш, оммалаштиришни мақсад қилган.

“Асосий мақсадимиз давлатимиз раҳбари томонидан спорт йўналиши бўйича қўйилган вазифаларни бажаришдир. Келажакда янгидан-янги марраларни забт этамиз. Насиб қилса  Токио 2020 Олимпия ўйинларига нафакат лицензия қўлга киритамиз, балки медаллар учун ҳам ҳаракат қиламиз”, - деди федерациянинг янги раиси Отабек Имомов.
Миллий олимпия қўмитаси янги раҳбариятга бу йўлда муваффақиятлар тилайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг