UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0

19 ноя 10:39
Янгиликлар

Тадбирлар

Отабек Умаров юртимизда Олимпизм ва спорт тарғиботи масалаларига бағишланган йиғилишда қатнашди

Миллий олимпия қўмитасида Осиё Олимпия кенгаши (ООК) вице-президенти Отабек Умаров иштирокида юртимизда Олимпизм ҳаракати ва спорт тарғиботи бўйича олиб борилаётган ишлар мавзусига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталарининг мутасадди раҳбарлари иштирок этишди.

Учрашувда МОҚ Бош котиби, «Тошкент-2025» ёшлар Осиё ўйинлари дирекцияси директори Ойбек Касимов 21 ноябрь куни БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган ООКнинг навбатдаги Бош Ассамблеяси учун тайёрланган тақдимотни намойиш этди. Таъкидлаш жоиз, Бош Ассамблеяда делегациямиз қитъадошларимизни ушбу тақдимот билан таништиради.

Айни пайтда Президентимизнинг қўллаб-қувватлаши билан бўлажак мусобақага катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Тақдимот ҳақида маълумот берган Ойбек Касимов мусобақага қурилаётган объектлар, унинг таркибига кирадиган спорт турлари, транспорт ва бошқа йўналишлар ҳақида тўхталди. Шунингдек, йиғилишда МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов терма жамоаларимизнинг Ханчжоу-2022 Осиё ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик стратегияси ҳақида маълумот берди.

Йиғилиш кун тартибига мувофиқ, иштирокчилар келаси йил январь ойида Ўзбекистон МОҚнинг 30 йиллигини кенг нишонлаш бўйича ўтказиладиган тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқишди. Тадбир давомида мамлакатимиз спорти тараққиётини янги босқичга олиб чиқиш каби шу ва бошқа мавзулар юзасидан фикр алмашилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг