UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

22 ноя 16:39
Янгиликлар

Волейбол

ОТМК волейболчилари Ўзбекистон суперкубоги соҳибига айланди

Теглар :  Волейбол
Хабарингиз бор, Олмалиқ шаҳридаги «Металлург» спорт мажмуаси уч кун давомида волейбол бўйича Ўзбекистон суперкубоги баҳсларига мезбонлик қилди.

Аёллар ўртасида ўтказилган баҳсларда барча масала дастлабки икки кунда ҳал бўлди, Нукус давлат педагогика институти волейболчи қизлари ҳар икки ўйинда мамлакат чемпиони ҳамда кубоги соҳиби Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг СКУФ жамоасини ишончли тарзда мағлуб этди ва суперкубокни қўлга киритишди.

Эркаклар ўртасидаги баҳслар эса уч кунга чўзилди. Унда амалдаги Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиби Самарқанднинг «Ўзтелеком» жамоаси чемпионатнинг кумуш медалларига эга чиққан ОТМК жамоаси билан куч синашди. Дастлабки ўйинда самарқандликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишган бўлсада, кейинчалик олмалиқлик волейболчилар ташаббусни ўз томонига оғдиришди. Улар кейинги ўйинларни бир хил – 3:1 ҳисобида ўз фойдаларига ҳал қилишди ва Ўзбекистон суперкубоги-2021 соҳибига айланишди.

Суперкубок баҳслари тугагач Олмалиқда жорий мавсум ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Тадбирда Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши вакиллари ҳам иштирок этишди.

Чемпионат якунларига кўра, эркаклар ўртасида олтин медалга «Ўзтелеком», кумуш медалга ОТМК ва бронза медалига Ўзбекистон чемпионати дебютанти «Миллий гвардия» жамоалари сазовор бўлишди.

Аёллар ўртасида эса совриндорлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

СКУФ (Тошкент вилояти) – олтин медаль,

НДПИ (Қорақалпоғистон Республикаси) – кумуш медаль,

Андижон вилояти терма жамоаси – бронза медали.


Шунингдек, маросимда бир қатор номинациялар бўйича ҳам энг яхшилар тақдирланишди:

«Энг яхши боғловчи» номинациясида:

Бекзод Раҳимов («Ўзтелеком»),

Мухлисахон Жалолова (Андижон вилояти терма жамоаси).


«Энг яхши тўсиқ қўювчи» номинациясида:

Аҳрор Собиров («Ўзтелеком»),

Оятхон Ёқубова (СКУФ).


«Энг яхши ҳимоячи» (либеро) номинациясида:

Тўлқин Нишонов («Миллий гвардия»),

Гулмира Султонбоева (СКУФ).


«Энг яхши марказий ҳужумчи» номинациясида:

Санжар Ахтамов (ОТМК),

Азиза Жулдасбаева (НДПИ).


«Энг яхши ҳужумчи» номинациясида:

Бунёд Хусинов («Ўзтелеком»),

Нодира Султонбоева (СКУФ).


«Энг яхши ўйинчи» номинациясида:

Алишер Асқаров («Ўзтелеком»),

Нодира Реимбаева (НПДИ).


«Энг яхши тренер» номинациясида:

Азиз Тешабоев (ОТМК, эркаклар жамоалари ўртасида),

Акром Умматов (СКУФ).


«Энг яхши ҳакам» номинациясида:

Ғанижон Жуманиёзов.


«Энг яхши ҳудудий федерацияси»:

Фарғона вилояти.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг