UZ

Сўнгги янгиликлар

08:57Бугун Суперлигада пойтахт вилояти дербиси бор 0 08:36Ўзбекистон кубогининг сўнгги куни оғир вазнда ғолиблар аниқланди + ФОТО 0 08:15Султонов Куршумлия-Баняда 1/4 финалда ўйнайди 0 07:54UFC'га ўтиши айтилган Рамазон Темировнинг навбатдаги рақиби бразилиялик! + ПОСТЕР 0 07:33"Реал" ЕЧЛ финали учун қайдномасини эълон қилди 0 07:12"Tashkent Select" хоккей бўйича 2024 йилги Ўзбекистон чемпионати ғолибига айланди! 0 20:30«Бургут Жерсига қўнди» - Хабиб ўзининг рекордини янгилаш учун Исламга ёрдам беради 0 20:07Ислам Махачев: "Царукян билан жангимиз бўлиши аниқ" 0 19:46Ван Нистелрой "Лестер"да иш бошлаши мумкин 0 19:25Волкановски фақатгина бир рақиб учун вазнини ўзгартиришга тайёрлигини айтди 0 19:03Дастин Порье Ислам Махачев билан жанг учун ўзгача либосларни қабул қилиб олди (ФОТО) 0 18:42Махачев Оливейрани Доғистондаги машғулот лагерига таклиф қилди 0 18:21АПЛ офсайдни аниқлаш учун сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи 0 18:00"Конор Макгрегорнинг машғулот лагери тунги клубда ўтмоқда". Махачев Конор - Чендлер жанги ҳақида 0 17:38Абдусатторов, Синдаров, Мамедяров ва бошқалар. Шахмат юлдузлари Тошкентда беллашади 0

27 авг 20:00
Янгиликлар

Қизиқарли!, Хоккей

Ўз ўйинига ошиқ қилган даҳо. Валерий Харламовсиз 40 йил

ЦСКА ва СССР терма жамоасининг афсонавий ҳужумчиси Валерий Харламов жаҳон спорти тарихидаги энг зўр хоккейчилардан бири сифатида ҳамон ёдимизда.

Бундан роппа - роса 40 йил олдин, 1981 йил 27 августда 33 ёшида, спорт тарихидаги энг кўзга кўринган хоккейчилардан бири Валерий Харламов автоҳалокатга учраб вафот этди. Сиз соатлаб гаплашишингиз ва у ҳақида ёзишингиз мумкин бўлган инсон.


Валерий, унинг рафиқаси Ирина ва унинг амакиваччаси Сергей "Волга" автомобилида Покровкадаги дачасидан шаҳарга қайтаётган эдилар. Машина бошқараётган Ирина ёмғирдан силлиқ бўлиб қолган йўлда бошқарувни йўқотди. Натижада, машина "ЗИЛ" юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Машиналар ҳақида биладиган одамлар, бундай тўқнашувлар нима билан тугашини тасаввур қилишлари мумкин. Афсуски, "Волга"даги барча йўловчилар воқеа жойида вафот этишди...

"ТАСС маълумотларига кўра, бугун эрталаб Москва яқинида автоҳалокатда ўттиз уч ёшли машҳур хоккейчи Валерий Харламов ва унинг рафиқаси ҳалок бўлди. Уларнинг икки нафар кичкина фарзанди қолди - бир ўғил ва бир қиз...", - "яшин хабар" белгиси остида маълумот берди ахборот агентлиги.

Харламов билан содир бўлган фожиа ҳақиқатан ҳам глобал миқёсда эди. У ҳақида Европада ва Шимолий Америкада жуда кўп ёзилди ва гапирилди, газеталарнинг биринчи саҳифаларида нима бўлганлиги ҳақида ҳикоялар чоп этилди. Харламовнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик унинг Суперсериядаги ашаддий рақиблари - канадалик профессионаллар томонидан ҳам айтилди. Муз устида рақобат - бу бошқа, ўйин майдончаси ташқарисидаги ҳаёт эса бошқа.

Валерий Харламов ҳақиқатан ҳам барчани ўз ўйинига ошиқ қила олган даҳо эди. Бугунги кунгача ҳамма учун намуна сифатида кўрсатиладиган спортчи. Икки карра Олимпия чемпиони, саккиз карра жаҳон чемпиони ва СССРнинг 11 карра чемпиони. У ЦСКА таркибида шайба билан шундай ҳаракатлар қилганки, рақиблар умуман нима қилишни, уни қандай тўхтатишни билмай қолишарди. Харламовнинг қатъиятлилиги ва техникаси билан курашиш фақат очиқчасига қўполлик билангина бўлиши мумкин эди. Канадаликлар баъзида ҳужумчига қарши очиқчасига қўпол ўйнашдан ҳам тортинишмас эди.

Канадалик машҳур хоккейчи, 1972 йилги Суперсерия ўйинлари пайтида Валерийни "овлаган" Бобби Кларк Харламовнинг буюклигини шундай тан олди: "Мен Россия жамоасининг бу буюк ҳужумчисини шунчалик ҳурмат қиламанки, уни хафа қилган пайтларимдан уяламан. Аммо биз Харламовни бошқа йўл билан тўхтата олмасдик...".

Негадир, 2005 йилда Валерий Харламов Торонтодаги Хоккей шон - шараф залига киритилди. Таъкидлаш жоизки, Харламов НХЛда ўйнамаган Владислав Третьякдан кейин иккинчи профессионал хоккейчига айланди. У жаҳон профессионаллари томонидан шундай эътирофга сазовор бўлди. Шимолий Америка хоккейни яхши ўйнайди ва рақибларининг буюклигини тан олишга иккиланмайди.


"Валерий ғайриоддий мукаммаллик даражадаги учта тезликка эга хоккейчи эди: муздаги ҳаракатнинг тезлиги ва манёврнинг портловчи тезлигини, ўйин вазиятининг озгина ўзгаришига клубнинг реакция тезлигини ва ниҳоят, фикрлаш тезлигини ўзлаштирган эди. Менимча, бу энг замонавий компьютерлардан кам эмас. Бу тезликларнинг ҳар бирини алоҳида бўлса - бошқа ҳужумчиларда топиш мумкин, лекин уларнинг жамланмаси фақат Харламовда эди.

Валерий учун жамоа манфаатларидан юқори нарса йўқ эди. Дарҳақиқат, ажойиб учта Михайлов - Петров - Харламов абадий ва бузилмас бўлиб туюларди, лекин баъзида ҳатто Валерий Тарасов билан баҳслашишга журъат эта олмади. Афсуски, афсонавий хоккейчилардан фақат Борис Петрович Михайлов тирик. Яна бир буюк мерган, шубҳасиз, бугун вафот этган дўсти ва жамоадошининг хотирасини ҳурмат қилди",- Харламов ҳақида маҳаллий мураббийлардан бири Анатолий Тарасов шундай ёзганди.

Бугун барча хоккей мухлислари учун афсонага айланган Харламовни ўша машҳур рақам ҳам ёдимизга солиб туради. 17-рақамни кўрганингизда албатта кўз олдингизда ўша афсона Харламов гавдаланаверади. 

Хуршида Абдикулова тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг