UZ

Сўнгги янгиликлар

13:30Шон Стрикленд UFC'ни жиддий танқид остига олди. Бунга сабаб қўлқоплар! 0 13:09"Манчестер Сити" "Реал" юлдузи билан шартнома тузмоқчи 0 12:48Элина Свитолина "Ролан Гаррос" учинчи даврасида 0 12:27Дзюдо бўйича Ўзбекистон кубогида умумжамоа ҳисобида совриндор учлик қандай кўринишда бўлди? 0 12:06Ислам Махачев Конор Макгрегорга "ответ" қилди 0 11:45Ханс-Дитер Флик "Барселона"даги режалари билан ўртоқлашди 0 11:24Конор Ислам Махачевга ташхис қўйди + ФОТО 0 11:03Жокович "Ролан Гаррос" чемпионлик ҳимоясини давом эттирмоқда 0 10:42Бугун Навбаҳор Ҳамидова Олимпиада лицензион турнирида рингга чиқади 0 10:21ЦСКА собиқ футболчиси: "Аббосбек Файзуллаевни 10 миллиондан камига сотмаслик керак!" 0 10:00Нодирбек Якуббоев Aktobe Open 2024 етакчилари сафига қўшилиб олди 0 09:39ХОҚдан жавоб! IBA'га аъзо мамлакатлар Лос-Анжелес 2028 Олимпиадасида иштирок этмайди, жумладан Ўзбекистон ҳам! 0 09:18Ўзбекистонлик боксчи лицензион турнирда Озарбайжон таркибида иштирок этмоқда 0 08:57Бугун Суперлигада пойтахт вилояти дербиси бор 0 08:36Ўзбекистон кубогининг сўнгги куни оғир вазнда ғолиблар аниқланди + ФОТО 0

16 янв 11:07
Янгиликлар

Кикбоксинг

"Ўз вақтида егани ноним бўлмаган". Анвар Бойназаров меҳмонимиз (анонс)

«Daryo» ва «Olamsport» нашрлари Persona’га ўзбекистонлик муайтай устаси Анвар Бойназаровни таклиф қилди.

Анвар Бойназаров 1989 йилнинг 10 январь куни Самарқанднинг Жомбой туманида туғилган. 12 ёшидан бошлаб таэквондо билан шуғулланган. У профессионал карьерасини ривожлантириш учун 2008 йил Таиланд пойтахти Бангкокка жўнаб кетди ва даставвал ҳаваскор муайтайчилар ўртасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

2011 йилга келиб Бойназаров WMF йўналиши бўйича жаҳон чемпиони бўлди. Икки йилдан кейин бу муваффақиятини такрорлади. Муайтайда унга қадар ўзбекистонлик спортчилар бундай катта муваффақиятга эришмаганди.

Фаолияти давомида Анвар 111 та жанг ўтказиб улгурган. Бу жангларини бор-йўғи 5 йил ичида ўтказиб, ўзига хос рекорд ўрнатган. Айни пайтда тик туриб жанг қилувчи спортчилар учун энг олий бўлган Glory лигасида фаолият кўрсатмоқда. Ўзбекистон ҳаваскор ва профессионал кикбоксинг ассоциацияси маълумотига кўра, Анвар Бойназаров ҳақида Голливуд фильм суратга олишни режалаштирган.

"Persona"да спортчи муваффақиятларига қандай эришгани, бу йўлда нималарни қурбон қилгани ҳақида айтиб берди. У битта жангидан қанча пул топишини, ўзбекистонлик спортчиларга нима етишмаслигини ҳам яшириб ўтирмаган. Қуйида интервьюдан парчалар келтирилди. Тез орада Бойназаров билан суҳбатнинг ўзи тақдим этилади.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
17 янв 04:38:10
Канимех
Тезрок доканца видео чикса яхши буларди.
   
16 янв 18:39:47
Rasulbek...1998
Rahmat adminlar kelgusi ishlaringizga omad tilayman...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг