UZ

Сўнгги янгиликлар

15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0 15:36Хоакин Бакли Шавкат Раҳмоновни ўлдига чиқарди + ФОТО 0 15:15"Ролан Гаррос". Дунёнинг тўртинчи ракеткасида ғалаба 0 14:54Россиялик оғир атлетикачи допинг туфайли Олимпиада медалидан маҳрум бўлди 0 14:33"Реал" Лондонга етиб борди + ФОТО 0 14:12Шавкат Раҳмонов Хоакин Баклининг "вызов"ига жавоб қайтарди 0 13:51Фомин яккаликда тўхтатилди, жуфтликда эса 1/2 финалга чиқди 0 13:30Шон Стрикленд UFC'ни жиддий танқид остига олди. Бунга сабаб қўлқоплар! 0 13:09"Манчестер Сити" "Реал" юлдузи билан шартнома тузмоқчи 0 12:48Элина Свитолина "Ролан Гаррос" учинчи даврасида 0 12:27Дзюдо бўйича Ўзбекистон кубогида умумжамоа ҳисобида совриндор учлик қандай кўринишда бўлди? 0 12:06Ислам Махачев Конор Макгрегорга "ответ" қилди 0 11:45Ханс-Дитер Флик "Барселона"даги режалари билан ўртоқлашди 0 11:24Конор Ислам Махачевга ташхис қўйди + ФОТО 0 11:03Жокович "Ролан Гаррос" чемпионлик ҳимоясини давом эттирмоқда 0

12 апр 10:52
Янгиликлар

От Спорти

“Ўзбегим отлари” мажмуаси от спорти бўйича халқаро мусобақага мезбонлик қилди

Мамлакатмизда биринчи бор от спортининг узоқ масофага юриш йўналиши бўйича (100 километр) “CЭИ 1*” 1 юлдузли халқаро мусобақа бўлиб ўтди.

Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида жойлашган «Ўзбегим отлари» мажмуасида, Халқаро от спорти федерацияси (ФEИ) ва Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси ҳамкорлигида ўтказилди.

Мусобақада Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон давлатларидан келган чавандозлар қатори Ўзбекистон Республикаси Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва юртимизнинг бошқа моҳир чавандозлари Аҳалтака, Қорабайир ва араб зотдор отларида иштирок этишди.

Ушбу беллашув отларни чиниқтириш, узоқ масофага юришда чавандоз ва отнинг йирик турнирлардан олдин тайёргарлигини аниқлаш учун ташкил этилди. Мусобақага халқаро тоифадаги, ФEИдан келган махсус ҳакамлар ҳайъати раислик қилди.

Аҳамиятлиси, унда «Пошшохон» лақабли отда ўз имкониятини синаб кўрган Ўзбекистон йилқичилик ва от спорт федерацияси раиси Баҳромжон Газиев иккинчи натижани қайд этди. Мусобақа ғолиблиги Олег Саратсевга насиб этган бўлса, кучли учликни Зикрилло Рихсибоев банд этди.

1. Олег Саратсев («Мотивхон», от лақаби);

2. Баҳромжон Газиев (Пошшохон);

3. Зикрилло Рихсибоев (Арфист).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг