UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0

01 май 07:44
Янгиликлар

От Спорти

Ўзбек чавандозлари Марказий Осиёда тенгсиз...ми?!

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Аллюр” от спорти клубида йирик ҳалқаро мусобақа ташкил этилди.

От спортининг конкур йўналиши бўйича ўтказилган анъанавий жаҳон кубоги босқичи Марказий Осиё минтақаси саралаш баҳсларида бу сафар ҳам юртимиз чавандозлари билан бир қаторда қўшни Қозоғистон ва қирғизистонлик чавандозлар ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Уч кун давом этган мусобақаларда ҳамюртларимиз ўзларига билдирилган ишончни тўла оқлади, дейишга асослар етарли. Зотан, уч кун давомида ҳам ўзбекистонлик чавандозлар ўз мухлисларини хушнуд этишди, фақат Миллатлар кубоги мусобақаси бундан мустасно.

photo5353021400220281549.jpg

Дарвоқе, жаҳон кубоги босқичи доирасида ўтказилган Миллатлар кубоги баҳсларида бу сафар Марказий Осиёнинг доимий уч вакилидан ташқари Белорусь ҳамда Россиядан ҳам ёш ва иқтидорли спортчилар ўз омадини синаб кўрди. Мазкур йўналишдаги мусобақаларда юртимиз шарафини Хуршид Олимжонов, Феруз Абдуллаев, Бекзод Қурбонов ҳамда умидли спортчимиз Саидамирхон Турғунбоевлар ҳимоя қилди. Кескин ва муросасиз кечган беллашувларда омад бу сафар Қирғизистон терма жамоаси аъзоларига кулиб боқди. Бизникилар иккинчи, Қозоғистон терма жамоаси эса 3-ўринни қўлга киритди. Россия ва Белорусь вакилларининг эса юртимизга ташрифи омадсиз чиқди.

Аммо, ушбу йўналишда муносиб қатнашган 18 ёшли чавандозимиз С.Турғунбоев Халқаро тоифадаги спорт устаси талабини бажарди. Бундан кўриш мумкинки, ўзбек от спортининг эртаси ишончли қўлларда.

Жаҳон кубоги босқичининг Гран-при мусобақалари ҳам ўта муросасиз кечди. Унда омад ҳамюртимиз Бекзод Қурбоновга насиб этди. Терма жамоамиз сардори ва ўзбек от спорти фахри бўлмиш Ғайрат Назаров эса кумуш медалга сазовор бўлди. Қирғизистонлик машҳур спортчи Камиль Сабитов бронза медалини қўлга киритди.

От спорти бўйича жаҳон кубогининг Марказий Осиё минтақаси иккинчи босқичига 24-26 май кунлари Қирғизистоннинг Бишкек шаҳри мезбонлик қилади. Ҳал қилувчи учинчи босқич беллашувлари эса Осиё чемпионати ҳамда олимпиада саралаш турнирлари яқинлашиб қолгани сабабли куз фаслига, аниқроғи сентябрь ойига қолдирилди.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон кубогининг Марказий Осиё минтақаси саралаш баҳслари учта босқичда ташкил этилади. Барча босқичларда максимал юқори натижа қайд этган чавандоз ва оти жаҳон кубогининг финал босқичига йўлланмани қўлга киритади.

photo5353021400220281548.jpg

photo5352776711638461154.jpg

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг