UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0

18 мар 09:57
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Пойтахтимиз икки кун давомида ўзбек жанг санъати бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилди.

Чемпионатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан минг нафардан зиёд спортчилар иштирок этди ва улар “Комплекс машқ”, “Темурийлар жанг усули”, “Жамоавий кўргазмали чиқиш”, “Жамоавий ассалом тонг” йўналишлари бўйича ўзаро беллашдилар.

Мусобақа Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳамда Ўзбекистон  Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди. Чемпионатни ўтказишдан кўзланган мақсад ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик, юртига содиқ, жисмонан соғлом ва маънан баркамол фарзандлар қилиб тарбиялашдан иборат. 

Ғолиб ва совриндорлар миллий терма жамоа таркибига қабул қилинди. Турнирда илк бор ИИВ академияси ва Наманган вилояти мактабгача таълим муассасаси вакиллари иштирок этдилар.

"Жамоавий кўргазмали чиқиш” ва “Жамоавий ассалом тонг” йўналиши бўйича Тошкент вилояти жамоаси 1-ўринни қўга киритди. Умумжамоа ҳисобида эса Андижон вилояти жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Пойтахт вилояти вакиллари иккинчи поғонани банд этишган бўлса, кучли учликка Тошкент шаҳри жамоаси якун ясади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг