UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

20 ноя 16:38
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбек жанг санъати раҳбари Пўлат Усмонов WOMAO вице-президентлигига сайланди

Жанубий Кореянинг Чонджу шаҳрида Бутунжаҳон жанг санъатлари федерацияси(WOMAO)нинг навбатдаги конгресс йиғилишида ҳамюртимиз, Ўзбекистон Ўзбек жанг санъати федерацияси раиси Пўлат Усмонов ушбу ташкилотнинг вице-президентлигига сайланди.

Бу ҳақда Ўзбек жанг санъати федерацияси хабар берди.

Ҳар икки йилда Жанубий Кореяда ЮНЕСКО тизимида бутун жаҳон жанг санъатлари фестивали ташкил этиб келинади. Анъанавий тарзда ўтадиган мазкур спорт анжуманида дунёнинг бир қатор яккакураш турлари, миллий спортлар намойиш этилади. 

Мазкур фестивалда бир неча йилдан бери Ўзбек жанг санъати федерацияси спортчилари қатнашиб, халқимизнинг бой анъаналари ва қадриятларини жамлаган жангавор усулларни тарғиб этиб келинмоқда.

50 дан ошиқ давлат вакиллари иштирокида давом этаётган фестивал жараёнида WOMAOнинг навбатдаги конгресси ўтказилди. Унда овоз бериш йўли билан ташкилотнинг икки нафар вице-президенти сайланди.

Ушбу лавозимга даъвогар бўлган Эрон, Жанубий Корея, Ҳиндистон вакилларидан энг кўп овоз олган ҳамюртимиз, Ўзбек жанг санъати федерацияси раҳбари Пўлат Усмонов кейинги икки йил муддатга WOMAO вице-президенти этиб сайланди. 

Айтиш лозим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатга спорт устози, юзлаб донгдор яккакураш усталарининг мураббийи, Ўзбек жанг санъти асосчиси Пўлат Усмонов Юнеско тизимидаги мазкур халқаро спорт ташкилоти раҳбарлигига учинчи бор сайланиши.

Эслатиб ўтамиз, ҳар икки йилда ўтадиган Бутунжаҳон жанг санъатлари фестивалининг 2017 йилги баҳсларида Ўзбек жанг санъати терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 50 дан зиёд жамоалар орасида 1-ўринни эгаллаганди.

Фестивал мусобақалари 21 ноябрь куни якунланади.


Тўлқин Рўзиев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг