UZ

Сўнгги янгиликлар

17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0

29 дек 15:57
Янгиликлар

Кураш

«Ўзбек полвони» мусобақаси якунланди ёхуд давлат идоралари ходимлари гиламга чиққанда

Кураш... Бу иборанинг қадрини ўзбекман деган ҳар бир киши ич-ичидан англамоғи зарур.

Қувонарлиси, бу сўз халқаро ареналарда ўзбекнинг ори, ғурури, миллий бренди бўлиб намоён бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрдаги «Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4881-сонли қарори бу сўзларни исботи бўлди десак муболаға бўлмайди.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида бугун Тошкент Молия институтига қарашли спорт мажмуасида республикамизнинг барча вилоятларидаги корхона ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган 150 нафарга яқин полвонлар жам бўлишди.

Мамлакатимизда илк бор ўтказилаётган «Ўзбек полвони» мусобақаси гиламида эркаклар –73кг, -81кг, -90кг, -100 кг вазн тоифасида, аёллар эса 3 та вазнда –57кг, -63кг, +63кг тоифаларида кураш тушишди.

Мусобақани ўтказишдан кўзланган асосий мақсад - давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида курашни янада оммалаштириш, бу орқали ходимларнинг жисмоний ривожланишини такомиллаштириш, жисмоний тарбия ва оммавий спортга, миллий спортимиз курашга бўлган қизиқишларини ошириш, курашни умумхалқ спорти сифатида кенг тарғиб этишдан иборат.

Бугун саралаш баҳслардан сўнг турнирнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори, Ўзбекистон кураш федерацияси раиси Ниғматилла Йўлдошев, Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Авазжон Каримов, Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдурахмонов ва бошқа мутасаддилар иштирок этишди.

Очилиш маросимида сўзга чиққан мутасаддилар бугунги спорт байрами «Ўзбек полвони» мусобақасида иштирок этаётган барчани табриклашди.

Шундан сўнг санъаткорлар томонидан куйланган қўшиқлар барча йиғилганларга хуш кайфият улашди.

Қуйида мусобақа ғолиб ва совриндорлари билан танишишингиз мумкин:

Эркаклар

73 кг

1-ўрин. Фаррух Адизов – Бухоро вилояти ҳокимлиги

2-ўрин. Адхам Равшанов – Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

3-ўрин. Абдухамид Норқулов – Дехқонобод КЗ. АЖ

3-ўрин. Ботир Азамов – «Ўзметкомбинат» АЖ

81 кг

1-ўрин. Азиз Бобоқулов – Бош прокуратура

2-ўрин. Махтумқули Махмудов – Миллий олимпия қўмитаси

3-ўрин. БахтиёХакимов р – «Ветеринария» ДҚ

3-ўрин. Рифат Шаропов - Бухоро вилояти ҳокимлиги

90 кг

1-ўрин. Малик Жураев - Бухоро вилояти ҳокимлиги

2-ўрин. Бехзод Сатипов - Урганч Давлат университети

3-ўрин. Шохжахон Хўжамуродов – Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

3-ўрин. Баходир Хушвақтов – «Ўзагрокимёхимоя» АЖ

100 кг

1-ўрин. Эркин Данияров – Бухоро вилояти ҳокимлиги

2-ўрин. Сарвар Дусматов – «Ўзметкомбинат» АЖ

3-ўрин. Учқун Маматраимов - Бош прокуратура

3-ўрин. Нодир Мерхаликов – «Ўзметкомбинат» АЖ

Аёллар

57 кг

1-ўрин. Бибироза Каллибекова – Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

2-ўрин. Озода Нурматова – Бухоро вилояти ҳокимлиги

3-ўрин. Камила Сапарбоева – Бош прокуратура

3-ўрин. Зулайхо Асадова – Бош прокуратура

63 кг

1-ўрин. Шахло Саурова – «Ўзметкомбинат» АЖ

2-ўрин. Гулхаё Мустафоева – «Ўзметкомбинат» АЖ

3-ўрин. Абира Наимова - Бухоро вилояти ҳокимлиги

3-ўрин. Олтиной Жугинисова - Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

+63 кг

1-ўрин. Сулухан Примбетова - Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

2-ўрин. Севарахон Дехқонова– Миллий олимпия қўмитаси

3-ўрин. Дилфуза Шамсиева - Навоий КМК

3-ўрин. Дилноза Очилова - Бухоро вилояти ҳокимлиги.

«Ўзбек полвони» мусобақасининг ғолиб ва совриндорлари диплом, медаль ва қимматбаҳо совғаларни қўлга киритган бўлса, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритган Бухоро вилояти жамоаси мусобақа рамзи туширилган кубок билан тақдирланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг