UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

20 ноя 10:32
Янгиликлар

Шахмат

«Ўзбек шахматининг ҳозирги авлоди барча даврлардагидан кучли» — жаҳон чемпиони Владимир Крамник

III «Заковат-Гамбит» шахмат турнирига бағишланган брифингда классик шахмат бўйича жаҳон чемпиони, гроссмейстер Владимир Крамник ўзбек шахматчилари билан биринчи марта 1992 йилги шахмат олимпиадасида учрашганини эслади.

«Ўша мусобақада Россия биринчи ўринни, Ўзбекистон иккинчи ўринни эгаллаган эди. Бу ҳамма учун кутилмаган ҳолат бўлганди. У ерда барча кучли жамоалар ўйнашига қарамасдан яхши натижа кўрсатган. Бу ҳамма учун кутилмаган совға бўлган. Ўзбекистон ажойиб шахмат анъаналарига эга давлат.

Менимча, ҳозирги авлод барча даврлардагидан кучли ҳисобланди. Охирги шахмат олимпиясидаги муваффақиятингиз таҳсинга сазовор. Бу фақатгина шахмат учун эмас, бутун мамлакат учун катта воқелик. Мен ўзбек шахмати учун, йигитлар учун хурсандман. Бу яна ҳам ривожланиш учун муҳим қадам. Ёш шахматчиларга бундай тажрибалар керак, менинг ўзим Анатолий Карпов жаҳон чемпиони бўлганидан илҳомланиб шахматга кириб келганман», — деди Владимир Крамник.

Жаҳон чемпиони ҳозирги авлод ўзбек шахматчилари анча ёшлиги ва ҳали бор салоҳиятини кўрсатмаганини таъкидлаган. 

«Ишончим комилки, шахматчиларингиз кучли 10 таликда бўлади. Ҳеч бўлмаса, бир нафари жаҳон чемпиони бўлишидан умидворман. Бу мусобақада ҳам 2-3 нафар ёш иқтидорларни ўзим учун кашф қилдим. Ишончим комил, улардан ҳам шахматчилар чиқади.

Ўзбекистонга биринчи марта ташриф буюришим. Юртингизда ёш шахматчилар учун жуда яхши имкониятлар яратиб берилганига гувоҳ бўлдим. Менда ажойиб таассуротлар қолдирди», — деди гроссмейстер.

Унинг қўшимча қилишича, ўзбек шахмати дунё миқёсида кучли 5 таликдан жой олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг