UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0

17 янв 15:18
Янгиликлар

Тадбирлар

Ўзбек спорти вакиллари “Дебют” миллий кинофестивалида

Теглар :  МОҚДебют
Пойтахтимизда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан ташкил қилинган “Дебют” ёшлар миллий кинофестивали бўлиб ўтди.

. Мазкур тадбир доирасида бир қатор номинациялар бўйича лаурeатлар тақдирланди. Таъкидлаш жоиз, ушбу тадбирга ўзбек спорти мутасаддилари ҳам фахрий меҳмонлар сифатида таклиф қилинди. Унда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва Бош котиб Ойбек Касимов бошчилигида юртимизнинг таниқли спортчилари иштирок этишди. 

Фестивал ёш ижодкорлар ўртасида ташкил қилинган бўлиб, “Менинг дунём”, “Мен нечун севаман Ўзбекистонни?” мавзуларидаги қисқа метражли фильмлар бўйича ишлар қабул қилинди. Аҳамиятлиси, МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов бошчилигидаги ўзбек спорти юлдузлари “Энг яхши режиссёрлик иши” номинацияси ғолибини тақдирлашди. Ушбу йўналишда “Рўмол” фильми режиссёри Ҳасан Алижонов ғалаба қозонди ва МОҚ раисидан ўз совринини қабул қилиб олди. 

Рустам Шоабдураҳмонов тадбир ташкилотчилари билан келажакда бу йўналишда чуқур ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзбек спорти ғалабалари акс эттирилган фильмлар ишлаш борасида фикр алмашди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг