UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

27 июл 10:22
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбек спортидаги талон-тарожликлар ортидан мутасаддиларга жиддий топшириқ берилди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан ўтказилаётган текширувлар якунида бир қатор спорт федерацияларида молиявий қоидабузарликлар аниқланаётгани борасида хабарлар тарқалмоқда.

Кеча МОҚда бундай нохуш ҳолатларнинг сабабини ўрганиш ва келажакда уларнинг олдини олиш юзасидан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар қилмоқда МОҚ матбуот хизмати. 

Унда Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосарлари Шаҳрулло Маҳмудов ҳамда Мурод Исмоилов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосарлари Равшан Ирматов ҳамда Шерзод Ташматов, шунингдек, федерация ва ассоциацияларнинг раҳбарлари, масъул ходимлари, бухгалтерлари ва молиявий сарф-харажатларга жавобгар мутахассислари иштирок этишди. 

Йиғилишда юзага келаётган бундай вазиятларнинг олдини олиш, уларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш кун тартибидаги асосий масала сифатида жой олди. Ўз навбатида, Вазирлик ва Қўмита мутасаддилари спортчиларимиз эришаётган муваффақиятлардан кейин соҳада учраётган бундай кўнгилсиз ҳолатлар ўзбек спорти имижига салбий таъсир ўтказаётгани, барча ходимлар ўз ишларини виждонан бажаришлари лозимлигини алоҳида таъкидлашди. Шунингдек, масъулларга давлат бюджетидан йўналтирилаётган маблағларнинг мақсадли сарфланишини назорат қилиш бўйича топшириқлар берилди. 

Тадбир давомида давлатимизда қонун устуворлиги, ҳар қандай жиноят учун жазо муқаррарлиги масъулларга яна бир бор эслатилиб, ўзбек спортини бундай иллатлардан тозалаш, йўл қўйилган хатолардан хулоса чиқариб, уни такрорламаслик зарурлиги билдирилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг