UZ

Сўнгги янгиликлар

12:06Ислам Махачев Конор Макгрегорга "ответ" қилди 0 11:45Ханс-Дитер Флик "Барселона"даги режалари билан ўртоқлашди 0 11:24Конор Ислам Махачевга ташхис қўйди + ФОТО 0 11:03Жокович "Ролан Гаррос" чемпионлик ҳимоясини давом эттирмоқда 0 10:42Бугун Навбаҳор Ҳамидова Олимпиада лицензион турнирида рингга чиқади 0 10:21ЦСКА собиқ футболчиси: "Аббосбек Файзуллаевни 10 миллиондан камига сотмаслик керак!" 0 10:00Нодирбек Якуббоев Aktobe Open 2024 етакчилари сафига қўшилиб олди 0 09:39ХОҚдан жавоб! IBA'га аъзо мамлакатлар Лос-Анжелес 2028 Олимпиадасида иштирок этмайди, жумладан Ўзбекистон ҳам! 0 09:18Ўзбекистонлик боксчи лицензион турнирда Озарбайжон таркибида иштирок этмоқда 0 08:57Бугун Суперлигада пойтахт вилояти дербиси бор 0 08:36Ўзбекистон кубогининг сўнгги куни оғир вазнда ғолиблар аниқланди + ФОТО 0 08:15Султонов Куршумлия-Баняда 1/4 финалда ўйнайди 0 07:54UFC'га ўтиши айтилган Рамазон Темировнинг навбатдаги рақиби бразилиялик! + ПОСТЕР 0 07:33"Реал" ЕЧЛ финали учун қайдномасини эълон қилди 0 07:12"Tashkent Select" хоккей бўйича 2024 йилги Ўзбекистон чемпионати ғолибига айланди! 0

22 сен 14:29
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Ўзбекистон асосий делегацияси 5 йил кутилган 4 йиллик мусобақаси манзилига етиб келди ФОТОРЕПОРТАЖ

Шу кунларда қитъамиз спорт жамоатчилигининг диққат-эътибори Хитойнинг Ханчжоу шаҳрига қаратилган.

Ер сайёрасининг қарийб бешдан бир қисм аҳолиси истиқомат қилаётган Чин юрти ҳисоб бўйича 19-Осиё ўйинларига мезбонлик қилмоқда. Тўрт йилликнинг қитъамиз учун энг нуфузли мусобақасини бу сафар беш йил кутишга тўғри келди. Кишилик тарихига қора харфлар ила битилган коронавирус вабоси сабаб Осиё ўйинлари ҳам худди Токио Олимпиадаси сингари белгиланган муддатда ўтказилмади. Аммо Токио-2020 каби бу Осиё ўйинлари ҳам аввалдан белгиланган Ханчжоу-2022 номи остида ташкил этиляпти.   

Икки кун аввал ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокини академик эшкак эшиш ҳамда замонавий бешкураш терма жамоалари бошлаб беришган эди. Кеча тунда эса каттагина Ўзбекистон спорт делегацияси тўғридан-тўғри чартер рейс билан Ханчжоу шаҳрига етиб келди. Деярли 5500 км масофани 6 соатда босиб ўтган маҳобатли Боинг-787 дримлайнери 250 кишидан иборат Ўзбекистон делегациясини мусобақа манзилига етказди. 

Дарвоқе, делегация таркибида 30 нафар ОАВ ходимлари ҳам бор эди. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси, давлатимизнинг қўллаб-қувватлаши билан ана шундай каттагина гуруҳ бевосита мусобақа манзилидан Осиё ўйинларини ёритиб боряпти. Таққослаш учун, Индонезиядаги қитъа ўйинларини 20 нафар ҳамкасбимиз воқеа жойидан ёритган эди.    

Аҳамиятлиси, Индонезияда бўлгани каби бу сафар ҳам сайтимизнинг икки мухбири катта спорт форумида фаолият олиб боради. Спортчиларимизнинг машғулоти, олимпия шаҳарчасидаги яшаш тарзи, мусобақадаги иштироки, сўнгги натижалар, умуман барча-барчаси ҳақида баҳоли қудрат тезкорлик ила маълумотлар етказиб боришга ҳаракат қиламиз. 

Маълумки, Хитой катта мусобақалар, хусусан Олимпиада ва Осиё ўйинлари сингари тўрт йилликнинг энг нуфузли турнирларига мезбонлик қилган ва табиийки, юқори савиядаги ташкилотчилик масаласида халқаро эътирофга сазовор бўлган. 19-Осиё ўйинларига тайёргарлик кўриш борасида ҳам яхшигина тер тўкилгани шаҳар остонасиданоқ кўзга ташланди. Волонтёрлар, яъни кўнгиллиларнинг хушмуомалалигини алоҳида таъкидлаш ўринли. Нихао, яъни салом дея ҳар бир делегация аъзоси қарши олинмоқда.  

Кўчаларга мусобақа руҳиятини бериб турган турли ҳажмдаги баннерлар жойлаштирилган. Ханчжоу спорт байрами оғушида яшамоқда. 

Шарқий Осиё мамлакатларига хос намгарчилик юқорироқ эканини инобатга олмаса, ҳарорат у даражада иссиқ эмас. Аэропортдан чиқиб, автобусга ўтиришимиз билан ёмғир ёға бошлади. Айни пайтда ҳарорат 20-22 даража илииқ атрофида. 

Аэропортдан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун мўлжалланган "Media village"гача 40-45 дақиқалик масофа. Жуда катта ҳудудда бунёд этилган ва осмонўпар биноларни ўзида жамлаган журналистлар шаҳарчаси алоҳида мавзу ва бунга биз яна қайтамиз.       

Бугунги ишни Осиё ўйинларининг Бош медиа марказига боришдан бошладик. Журналистлар учун ажратилган "шатл-бас" бизни бир зумда "Main Press Centre" элтиб қўйди. Каттагина ҳудудни эгаллаган марказда Осиёнинг қирқдан зиёд давлатидан келган оммавий ахборот воситалари ходимлари жавлон уришяпти. 

Фото мухбирлар учун "бепул ижара" асосида энг сўнгги русумдаги фотоаппаратлар тақдим этилмоқда. Хуллас, мазза қилиб ишлаш учун барча шароитлар муҳайё, шунчаки истак бўлса кифоя.    

Камолиддин Алимов Ханчжоу (Хитой)

Суратлар муаллифи - Абдулло Файзуллаев 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг