UZ

Сўнгги янгиликлар

09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0

30 мар 09:45
Янгиликлар

Оғир атлетика

Ўзбекистон чемпионатининг кечаги кун ғолиб ва совриндорлари. Бугун Руслан Нурудинов супачага чиқади + ФОТО

Хабарингиз бор, 25 март кунидан эътиборан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида оғир атлетика бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Ушбу чемпионатининг бугунгача бўлган натижалари ҳақида аввал батафсил хабар берган эдик. Қуйида эса оғир атлеткачиларнинг кечаги, бешинчи кунги (29 март) натижалари билан танишишингиз мумкин. 

Бешинчи кунги натижалари (29 март):

Қизлар. 76 кг вазн тоифаси

1. Нигора Сувонова (Навоий, 88+108кг) - 196 кг

2. Мухлиса Мухторова (ЎзДЖТСУ, 81+ 90 кг) - 171 кг

3. Озода Муҳиддинова (Наманган, 73+91 кг) - 164 кг.


Аёллар. 76 кг вазн тоифаси

1. Омадой Отақўзиева (Андижон, 84+113 кг) - 197 кг

2. Нигора Сувонова (Навоий, 88+108 кг) - 196 кг

3. Мухлиса Мухторова (ЎзДЖТСУ, 81+ 90 кг) - 171 кг.

Ёшлар. 89 кг вазн тоифаси

1. Ҳожиакбар Олимов (Самарқанд, 151+185 кг) - 336 кг

2. Иззат Розимов (Хоразм, 140+170 кг) - 310 кг

3. Ботир Парахатов (Сурхондарё, 130+170 кг) - 300 кг.


Катталар. 89 кг вазн тоифаси

1. Муҳаммадқодир Тоштемиров (Наманган, 155+195 кг) - 350 кг

2. Ҳожиакбар Олимов (Самарқанд, 151+185 кг) - 336 кг

3. Аббос Доланов (Наманган, 146+175кг) - 321кг.

Қизлар. 81 кг вазн тоифаси

1. Гулшода Дадамирзаева (Андижон, 88+110 кг) - 198 кг

2. Мадонна Каримова (Хоразм, 74+100 кг) - 174 кг


Аёллар. 81 кг вазн тоифаси

1. Ригина Адашбоева (Тошкент в, 101+117 кг) - 218 кг

2. Гулшода Дадамирзаева (Андижон, 88-110 кг) - 198 кг

3. Мадонна Каримова (Хоразм, 74+100кг) - 174 кг.

Бугун Ўзбекистон чемпионатининг олтинчи кунги регламентига кўра, қизлар 87 кг, аёллар +87 кг, ёшлар 96 кг ҳамда катталар 102 кг вазн тоифасида медаллар учун кураш олиб боришади.

Бугунги мусобақалар таркибида Осиё чемпионати совриндори Хушноза Холиқова (87кг.), ёшлар ўртасида икки бор жаҳон чемпиони, бир марта  катталар ўртасида жаҳон чемпиони Турсуной Жабборова (+87 кг), Осиё чемпиони Аброр Маъруфбеков (96 кг), ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони Қурбонмурод Намозов (102 кг) ҳамда энг номдор спортчимиз, Олимпиада ва жаҳон чемпиони Руслан  Нурудинов  (102 кг.) сингари кучли атлетлар супачага кўтарилишади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг