UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

15 фев 07:22
Янгиликлар

Тадбирлар, Футбол

Ўзбекистон делегацияси Москвадаги қишки корпоратив ўйинларидан соврин билан қайтди ФОТОГАЛЕРЕЯ

11-13 февраль кунлари Москвада навбатдаги Қишки корпоратив ўйинлар мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада турли ташкилотларда фаолият юритаётган ходимлар (ҳаваскор спортчилар) иштирок этади. 2018 йилдан бери мунтазам ўтказиб келинаётган Қишки корпоратив ўйинларида бу сафар спортнинг 28 тури бўйича ғолиблар аниқланди. Умумий ҳисобда 2000 нафардан зиёд спортчи 690 та медаль учун кураш олиб борди.

Бу йилги мусобақада тарихда илк марта Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди. Тошкентда фаолият юритаётган "Agro Consulting Global" ташкилоти вакиллари 11-13 февраль кунлари Москвада бўлиб, ўз кучларини спортнинг бильярд, киберспорт, ва футбол турлари бўйича синаб кўришди. 

12 февраль куни ўтказилган бильярд бўйича мусобақада жами 25 нафар ҳаваскор спортчи кураш олиб борди. Бунда Agro Consulting Global номидан Муҳиддин Жўраев билан Сирожиддин Элмуродов иштирок этиб, якунда Муҳиддин Жўраев бешинчи, Сирожиддин Элмуродов эса 7-ўринни эгаллади. 

Худди шу куни замонавий спорт тури - киберспорт бўйича ҳам мусобақа ташкил қилиниб, Шоҳруҳ Низомхўжаев энг машҳур виртуал ўйинлар - DOTA ва Counter Strike бўйича кечган мусобақада фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди. 

13 февраль куни эса асосий мусобақа - 24та жамоа ўртасида футбол баҳслари ўтказилди. "D" гуруҳидан жой олган Agro Consulting Global гуруҳ беллашувларини Россия соғлиқни сақлаш илмий-тадқитот маркази, Туланинг "Императорлик қурол заводи" ва Москва Метрополитени жамоасига қарши ўтказиб, биттадан мағлубият, ғалаба ва дуранг қайд этган ҳолда 4 очко тўплаб кейинги босқичга йўл олди. 

Гуруҳ баҳслари якунига етгач, плей-офф икки хил йўналишда ўтказилди: "Олтин плей-офф" ва "Кумуш плей-офф". Мусобақа аввалида 24 жамоа 4тадан 6 гуруҳга бўлинганини ҳисобга олсак, "Олтин плей-офф" барча гуруҳ ғолиблари ҳамда энг яхши иккита иккинчи ўрин эгаси, "Кумуш плей-офф" эса 4 та иккинчи ўрин эгалари ва энг яхши кўрсаткич қайд этган 4 та 3-ўрин соҳиблари иштирокида ўтказилди. 

Курашни "Кумуш плей-офф"да давом эттирган Agro Consulting Global жамоаси чорак финал ва ярим финалда ўз рақибларини мағлуб этиб, фақат финалда энг кучли жамоалардан бири "Авито"га имкониятни бой бериб, кумуш медалларни қўлга киритди. Ушбу мусобақада моҳир ҳужумчи, VETERAN жангчи-фахрийлар бирлашмаси аъзоси Нуриддин Бобоев 5 та гол уришга муваффақ бўлди.

Футбол мусобақасида иштирок этган ҳаваскор спортчилар: Муҳиддин Жўраев, Акрам Холиқов, Нуриддин Бобоев, Қувондиқ Ҳотамов, Убайдулло Файзуллаев, Сирожиддин Элмуродов, Маҳмуджон Пўлатов, Умирзоқ Умирниёзов, Хуршид Мирзоев, Алишер Жўрабоев, Шоҳруҳ Низомхўжаев.

Мусобақа якунида "Agro Consulting Global" ташкилоти раҳбари Хуршид Болтаев қишки корпоратив ўйинлар бош ташкилотчиси - Бутунроссия "Меҳнат захиралари" жисмоний тарбия ва спорт жамияти президенти Илья Галаевга эҳтиром кўрсатиб, унга миллий зарбоф тўн ҳамда қимматбаҳо шахмат тахтаси совға қилди. 

Шундай қилиб уч кун давом этган Москва қишки корпоратив ўйинлари ўзбекистонликларда илиқ таассурот қолдирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг