UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0

14 окт 11:44
Янгиликлар

Тадбирлар

Ўзбекистон гольф федерациясига янги раҳбар сайланди

Теглар :  МОҚГольф
Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон гольф федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Унда МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон гольф федерациясининг фахрий раиси Фёдор Ким, Олимпия спорт турлари бўйича федерация ва ассоциациялар раҳбарияти иштирок этди. Тадбирни МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов олиб борди ва иштирокчиларни кун тартибидаги масалалар билан таништирди.

Унга кўра, даставвал федерациянинг амалдаги раиси Абдулҳамид Латифжонов ва 4 нафар раис ўринбосарларининг ўз хоҳишларига кўра лавозимларидан озод этилиши ҳақидаги аризалари кўриб чиқилди. Аввалги раҳбариятнинг аризаси қаноатлантирилгач, федерацияга янги раҳбар ва унга ўринбосарлар сайлаш, президиум таркибини шакллантириш каби масалалар кўриб чиқилди.

Кун тартибининг кейинги масаласига ўтилар экан Ойбек Касимов федерация раислигига Тоҳиров Дилшод Носиржонович номзодини илгари сурди. Қатнашчилар бир овоздан ушбу номзодни маъқуллашди ва Дилшод Тоҳиров Ўзбекистон гольф федерациясининг раиси этиб сайланди. Шунингдек, Парпиев Бобур Ботирович федерация раисининг биринчи ўринбосари, Угай Александр Фёдорович ҳамда Мирзакаримов Сардор Анварович раис ўринбосари лавозимига сайланишди.

“Билдирилган ишонч учун катта раҳмат. Янги лавозимини бажариш давомида бор куч-ғайратимни ишга солишга ваъда бераман. Насиб қилса, янги жамоамиз билан гольф спортини мамлакатимизда янада оммалаштириш ва унинг ривожини янги босқичга олиб чиқиш йўлида биргаликда меҳнат қиламиз”, – деди Дилшод Тоҳиров.

Тадбир давомида Рустам Шоабдураҳмонов ва МОҚ вице-президенти Сакен Полатов ҳам сўз олиб, янги раҳбариятнинг фаолиятида омад ва зафарлар тилаб ўтишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг