UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

12 фев 08:58
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида йиғилиш бўлиб ўтди. Уни Азиз Абдуҳакимов олиб борди

Уни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов олиб борди.

Мажлисда бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди. Улар орасида ўзбекистонлик спортчиларнинг Токио Олимпиадасига олиб бораётган тайёргарлиги, олдинда турган лицензион турнирлар, тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасига йўлланмани қўлга киритиб улгурган атлетларимизнинг бўлажак беллашувларга муносиб ҳозирлик кўриши учун шарт-шароитларни яратиб бериш каби масалаларни алоҳида таъкидлаш ўринли. 

Бу борада ҳар бир вилоят ҳоким ўринбосарларига аниқ вазифалар юкланди. Ҳоким ўринбосарлари ўз вилояти спортчиларининг Олимпиадага муносиб тайёргарлик кўриши, ортиқча муаммолардан ҳоли бўлиши ва шунга ўхшаш масалаларни шахсан назорат қилиб бориши уқтирилди.

Бундан ташқари, ҳозирнинг ўзида Париж-2024 Олимпиадасига тайёргарликни бошлаш, селекция ишларини жадаллаштириш, ҳар бир спорт тури бўйича таркибда соғлом рақобатни юзага келтириш, муносиб номзодларни тайёрлаб бориш, вилоят спорт бошқармалари ҳамда федерацияларнинг янги тизимини яратиш, иш унумдорлигини ошириш, иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ва рағбатлантириш  масалалари ҳам муҳокама қилинди.   

Йиғилишда шунингдек, мамлакатимизда шахмат спорт турини янада оммалаштириш масаласига ҳам тўхталинди. Куни кеча “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинганди. Жойларда ушбу қарорнинг ижросини таъминлашга жиддий эътибор қаратиш лозимлиги айтилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг