UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0

24 окт 08:29
Янгиликлар

Ўқ отиш

Ўзбекистон камондан отиш бўйича Туркия билан яқиндан ҳамкорлик қилади

Маълумки, Туркия спортнинг камондан отиш тури бўйича етакчи мамлакатлардан ҳисобланади.

Бугунги кунга келиб Ўзбекистонда ҳам олимпия спорт тури ҳисобланган камондан отиш тараққиёти йўлида қатор ислоҳотлар, самарали ишлар олиб борилмоқда. Бу борада илғор мамлакатлар тажрибалари ўрганилмоқда, улар билан яқиндан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилмоқда.

Кеча, 23 октябрь куни Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раиси Отабек Имомов ҳамкорлик ришталарини йўлга қўйиш, ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Туркияда мамлакат Миллий олимпия қўмитаси президенти, Халқаро камондан отиш федерацияси раҳбари Уғур Эрденер билан учрашди. Учрашув чоғида томонлар бир қатор муҳим масалалар бўйича келишувга эришишди. 

Унга кўра туркиялик мураббийлар Ўзбекистонга ташриф буюриб, спортчиларимиз учун машғулотлар, маҳорат сабоқлари ташкил этадилар. Шунингдек, селекция масаласида ҳам мураббийларимизга яқиндан ёрдам берадилар. Ундан ташқари, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Туркияда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказадилар. Муҳим мусобақаларга айнан туркиялик спортчилар билан бирга тайёргарлик кўрадилар.

Эслатиб ўтамиз, август ойида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов Туркияга сафари давомида Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раҳбари, Камончилар фонди васийлик кенгаши раиси, Туркия ёшлар фонди Олий маслаҳат кенгаши аъзоси Нажмиддин Билол Эрдоган билан учрашув ўтказган ва ҳамкорликни кучайтириш, алоқаларни янада мустаҳкамлаш, камондан ўқ отиш спорт турига оид бир қатор масалаларни муҳокама қилишган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг