UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

20 янв 12:18
Янгиликлар

Бошқалар, Осиё ўйинлари

Ўзбекистон крикет жамоаси Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида иштирок этишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон крикет федерациясига 2019 йил ноябрь ойида асос солинган.

Ҳозирда Республикамизда 300 нафардан зиёд ушбу спорт билан фаол шуғулланувчи ёшлар бор. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон крикет федерацияси ўз олдига қўйган режалари ҳақида ўртоқлашиб, ушбу спорт ҳақидаги тақдимотларини намойиш қилди. Тадбирда МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, МОҚ қошидаги РСТИАМ директори Абдушукур Садиков, Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Азиз Миҳлиев, МОҚ мутасадди ходимлари ва ОАВ иштирок этишди. Тадбир аввалида Азиз Миҳлиев ушбу спортнинг Ўзбекистондаги ривожи ва федерациянинг ўз олдига қўйган режалари ҳақида гапириб берди.

“Ўзбекистон крикет федерациясининг ташкил топганига 1 йилдан ошди. Ўз олдимизга улкан режалар қўйиб фаолиятимизни бошлаган эдик, бироқ жаҳонда авж олган коронавирус пандемияси бизга ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Ташкилотимиз Осиё ва Халқаро крикет кенгашлари билан яхши ҳамкорликни йўлга қўйган. Ҳозирда улар бизнинг фаолиятимизни ўрганиб чиқишмоқда. Насиб қилса, яқин орада улар бизни ўз оилаларига расман қабул қилишганлари ҳақидаги хушхабарни эшитамиз. Ушбу спорт Ханчжоу-2022 ёзги Осиё ўйинлари дастуридан ўрин олган. Бу йил Осиё крикет кенгаши қўйган талабларни бажара олсак, жамоамиз Осиё ўйинларида иштирок этиш имкониятига эга бўлиши мумкин”, – деди Ўзбекистон крикет федерацияси раиси.

Шундан сўнг ОАВ ходимлари федерация мутасаддиларига ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишди. Унда юртимизда расмий крикет учрашувларини ўтказиш учун ҳали барча талабларга жавоб бера оладиган майдон йўқлиги, Осиё ўйинларида иштирок этиш учун қўйиладиган талаблар, терма жамоани шакллантириш, келажакдаги режалар каби мавзуларда савол-жавоблар олиб борилди. Тадбирда ўзбекистонлик крикет усталарининг тақдимот ва кўргазмали ҳаракатлари йиғилганлар учун ушбу спорт билан яқиндан танишга ёрдам берди.

Йиғилиш якунида Шерзод Ташматов тадбир юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Авваламбор, ушбу жамоага юртимизда оммавий спортни, хусусан, крикетни ривожлантириш йўлида олиб бораётган хизматлари учун ташаккур айтиб ўтмоқчимиз. Мазкур спорт тури 2022 йил бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари дастурига киритилган. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан крикет спортини янада ривожлантириш йўлида ёрдам кўрсатишга тайёр. Президентимиз илгари сураётган соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида олиб бориладиган бундай ҳамкорликни қўллаб-қувватлаймиз”, – деди Шерзод Ташматов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг