UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

18 мар 16:20
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги 4 паралимпиячидан допинг чиққани ҳақида расмий баёнот берди

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги айрим манбалар орқали ўзбекистонлик 4 нафар паралимпиячи допинг сабаб дисквалификация қилингани ҳақидаги хабарларига нисбатан муносабат билдирди.

«Ушбу хабарларда номлари тилга олинган спортчилар 2018-2019 йилларда дисквалификацияга учраган. Уларда допинг аниқлангани ҳақида ўз вақтида Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигининг расмий сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги расмий каналларида эълон қилинган. Ҳозирда ушбу атлетлар бутунлай спортни тарк этишган. Афсуски, бу хабарлар оммавий ахборот воситаларида бироз нотўғри талқин қилинди.

Маълумки, бугунги кунда ўзбекистонлик паралимпиячилар дунёнинг кучли ўнлигига киради. Бу бир томондан ғурур бағишлайди, албатта. Лекин, иккинчи томондан бу ҳолат паралимпия спортчилари зиммасига катта масъулият юклашини ҳам унутмаслигимиз лозим. Боиси, WADA (Бутунжаҳон антидопинг агентлиги) юқори натижалар қайд этаётган мамлакат спортчиларини доимий тарзда текширувга олади. Шу боис ҳар қачонгидан ҳам ҳушёрроқ бўлишимиз талаб этилади.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлашимиз лозимки, допинг аниқланган ҳар қандай ўзбекистонлик спортчи тўғрисида маълумот Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигининг расмий манбалари орқали мунтазам эълон қилинади».

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг