UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

03 фев 21:59
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси махсус тадбирлар ташкил этди + ФОТО

Теглар :  Паралимпия
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси хайрли тадбирга қўл урди.

Бу иштирокчиларнинг аксарияти  мамлакатимиз чекка худуларидан  келган ва улар ўз имкониятлари қандай намоён этишни ҳам билмаган.



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 май куни имзолаган “Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2021 йил   5 ноябрь куни имзолаган “2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси томонидан навбатдаги “Париж саир йўл” лойиҳасининг дастлабки  босқичи  амалга оширилди. Лойиҳанинг аҳамиятли жиҳати шундаки, у ҳар бир иштирокчида келажакга умид кўзи билан қарашни, мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш учун етарли шароит борлигини намоён этди. 



Илк босқичда  нанизм касаллигига чалинган инсонлар орасида паралимпия спортига қизиқиши бўлган 150 нафарга яқин юртдошларимиз Тошкент шаҳрига ташриф буюришди ва улар  дастлаб махсус тиббий текширувдан ўтказилди. 

Сўнгра иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда пара пауэрлифтинг, пара енгил атлетика ва пара сузиш спорт турларида ўзларини синаб кўришди. Мураббийлар айнан мана шу кўрик давомида ҳар бир иштирокчининг имконияти қайси паралимпия спорт турига мос тушиши бўйича хулосага келиб, уларни ушбу спорт тури бўйича мунтазам машғулотларга жалб этади.



Қувонарлиси иштирокчилар орасидан айримлари хатто Осиёда рекорд кўрсаткични қайд этган спортчилар билан тенглаша олиши мумкин эканликларини ўзлари ҳам билмаган. 

Юртдошларимиз ўз ҳаётида  янги саҳифа очилаётганлигини ушбу тадбир орқали  ҳис этдилар ва юртбошимиз ғамхўрликларидан улар ҳам четда қолмаганликларини дилдан туйдилар.


3 кун давом этган тадбир сўнггида барча иштирокчилар Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасида жам бўлди. Бу ерда Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида айнан мана шу классда ядро улоқтириш бўйича олтин медални қўлга киритган Бобуржон Омонов қатнашди ва ўзи каби спортга илк қадамларини қўяётган инсонларга ўзига ҳос мотивация берди. 

Шундан сўнг барча қатнашчилар маданий ҳордиқ олишлари учун қўмита томонидан пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойларига экскурсиялар ташкил этилди. Буларнинг барчаси иштирокчиларга олам-олам қувонч ва унутилмас хотираларни тақдим этди.

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси бу каби саралаш тадбирларини келгусида ҳам давом эттиришни режалаштирган.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг