UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

16 июл 16:35
Янгиликлар

Спорт курашлари, Бокс/ММА, Теннис, Дзюдо, Енгил атлетика, Эшкак эшиш, Бошқалар, Токио-2020

Ўзбекистон Олимпиада ўйинларида: 2000 йил

Риода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинлари бошланишига оз вақт қолмоқда.


Шу муносабат билан ватанимиз спортчиларининг бугунги кунгача бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларидаги иштироклари ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз.

Бундан бир неча кун олдин юртдошларимизнинг 1996 йилги Атланта Олимпиадасидаги иштироклари ҳақида маълумотлар тақдим этгандик. Бугун Сидней-2000 ўйинлари ҳақида гаплашамиз.


2000 йилги ёзги Олимпиада ўйинлари 15 сентябрь - 1 октябрь кунлари Австралиянинг Сидней шаҳрида бўлиб ўтган.

Ушбу мусобақада 70 нафар спортчи юртимиз шарафини ҳимоя қилган. Шулардан, 52 нафари эркак, 18 нафари аёл спортчиларимиз 12 та мусобақада ўз омадларини синаб кўрганлар.

Ҳамюртларимиз иштирок этган спорт турлари:

Енгил атлетика
Бокс
Байдарка ва каноеда эшкак эшиш
Қиличбозлик
Бадиий гимнастика
Дзюдо
Ўқ отиш
Сузиш
Теннис
Трамполин
Оғир атлетика
Кураш

Олимпиада очилишида боксчимиз Муҳаммадқодир Абдуллаев Ўзбекистон байроқдори бўлган.



2000-йилги Олимпиадада спортчиларимиз 4 та медални қўлга киритганлар.

Булар:

Муҳаммадқодир Абдуллаев - олтин (бокс)
Артур Таймазов - кумуш (кураш)
Сергей Михайлов - бронза (бокс)
Рустам Саидов - бронза (бокс)



Ушбу Олимпиадада шунингдек Гўзал Ҳуббиева, Оксана Чусовитина, Ўткирбек Ҳайдаров, Руслан Чагаев, Екатирина Хилько, Камол Муродов, Абдулло Тангриев, Ирода Тўлаганова  каби спортчиларимиз ҳам иштирок этганлар.

Ўша йили спортчиларимиз орасида энг ёш спортчи - сузувчи Мария Бугакова (15 ёш, 73 кун) бўлган.

Ёши энг катта спортчимиз эса Махарбек Харадцев (34 ёш, 363 кун) бўлган. У эркин кураш мусобақаларида юртимиз шарафини ҳимоя қилганди.


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг