UZ

Сўнгги янгиликлар

08:57Бугун Суперлигада пойтахт вилояти дербиси бор 0 08:36Ўзбекистон кубогининг сўнгги куни оғир вазнда ғолиблар аниқланди + ФОТО 0 08:15Султонов Куршумлия-Баняда 1/4 финалда ўйнайди 0 07:54UFC'га ўтиши айтилган Рамазон Темировнинг навбатдаги рақиби бразилиялик! + ПОСТЕР 0 07:33"Реал" ЕЧЛ финали учун қайдномасини эълон қилди 0 07:12"Tashkent Select" хоккей бўйича 2024 йилги Ўзбекистон чемпионати ғолибига айланди! 0 20:30«Бургут Жерсига қўнди» - Хабиб ўзининг рекордини янгилаш учун Исламга ёрдам беради 0 20:07Ислам Махачев: "Царукян билан жангимиз бўлиши аниқ" 0 19:46Ван Нистелрой "Лестер"да иш бошлаши мумкин 0 19:25Волкановски фақатгина бир рақиб учун вазнини ўзгартиришга тайёрлигини айтди 0 19:03Дастин Порье Ислам Махачев билан жанг учун ўзгача либосларни қабул қилиб олди (ФОТО) 0 18:42Махачев Оливейрани Доғистондаги машғулот лагерига таклиф қилди 0 18:21АПЛ офсайдни аниқлаш учун сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи 0 18:00"Конор Макгрегорнинг машғулот лагери тунги клубда ўтмоқда". Махачев Конор - Чендлер жанги ҳақида 0 17:38Абдусатторов, Синдаров, Мамедяров ва бошқалар. Шахмат юлдузлари Тошкентда беллашади 0

18 июл 07:04
Янгиликлар

Ўқ отиш

Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерациясига янги раис сайланди

Миллий олимпия қўмитаси мажлислар залида Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерациясининг навбатдан ташқари IX Конференцияси бўлиб ўтди.

Конференция ишида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, МОҚ вице-президенти Азизжон Камилов, Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси мутасаддилари, федерациянинг минтақавий бўлими раҳбарлари, мураббийлар, спортчилар ва Оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. 

Конференция кун тартибидаги асосий масала федерацияга янги раис ва унинг биринчи ўринбосарини сайлашдан иборат эди. Конференцияни олиб борган ташкилот Бош котиби Ж. Атабуллаев федерация раислигига Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Ойбек Кабилжанович Норинбоев номзодини таклиф қилди. Конференция иштирокчилари ушбу номзодни бир овоздан қўллаб қувватлашди ва Ойбек Норинбоев Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси раиси этиб сайланди. 

Раиснинг биринчи ўринбосари лавозимига эса Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг туризм ва транспорт объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари Дониёр Бахтиёрович Кадиров номзоди илгари сурилди. Делегатлар бу номзодга ҳам ишонч билдиришди ва Дониёр Кадиров бир овоздан Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди. 

Шундан сўнг, МОҚ раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов сўз олиб, федерациянинг янги сайланган раҳбарларини Миллий олимпия қўмитаси номидан табриклади.

“Мамлакатимизда шахсан Президентимиз раҳнамолигида жисмоний тарбия ва спорт соҳасига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Янгидан-янги спорт мажмуалари, ўқув-машғулот базалари бунёд этилмоқда. Биргина ўқ отиш спортини оладиган бўлсак Тошкент вилоятида, яна ҳам аниқроқ айтадиган бўлсак Ўртасаройда ҳар томонлама замонавий талабларга жавоб берадиган ўқ отиш мажмуаси ва ўқув-машғулотлар базаси бунёд этилмоқда. Мазкур мажмуа фойдаланишга топширилгач, бу ерда нафақат маҳаллий, балки хорижий ўқув-машғулот йигинлари ва халқаро турнирлар ўтказиш имконияти пайдо бўлади. Буларнинг барчаси биз – спорт аҳли учун. Энг муҳими давлатимиз томонидан яратиб берилаётган ана шу имкониятлардан унумли фойдалана олсак бўлгани. Фурсатдан фойдаланиб, федерацияга янги сайланган раҳбарларга масъулиятли лавозимда омад ва муваффақиятлар тилайман” – деди МОҚ президенти ўз нутқида.

Федерациянинг янги раҳбари Ойбек Норинбоев ишонч учун миннатдорчилик билдирар экан, жумладан шундай деди:

“Олдимизда ниҳоятда масъулиятли вазифа турибди. Барчамиз биргаликда ҳаракат қилсак кўзлаган мақсадимизга етишимизга ишончим комил. Биз ҳамжиҳатликда ушбу спорт турини янги босқичга олиб чиқишимиз керак. Ўшандагина Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва қитъа чемпионатларида ғалабалар ўз ўзидан келади. Менга билдирилган юксак ишонч учун Президентимизга, Миллий олимпия қўмитаси ва Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман. Ишончни оқлаш учун бор имкониятимни ишга солишга ваъда бераман”-дея ўз сўзини якунлади Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерациясининг янги сайланган раиси.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг