UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

09 окт 09:11
Янгиликлар

Қиличбозлик

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси мутасаддилари билан истиқболли режалар муҳокама қилинди

Теглар :  ҚиличбозликМОҚ
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг раҳбарияти ва мураббийлар штаби билан олдинда турган вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

Мазкур учрашув асосан молиявий масалалар ва узоқ йилларга мўлжалланган стратегик мавзуларига бағишланди. Суҳбат давомида ажратилган маблағларни мақсадли ва тўғри сарфланиши, селекция ишларини юқори савияда олиб бориш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Маълумки, Рустам Шоабдураҳмонов бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг раиси ҳам ҳисобланади. Учрашувда сабля бўйича терма жамоа катта мураббийи, 3 карра Олимпия ўйинлари чемпиони Владимир Назлимов ўз тажрибасидан келиб чиққан ҳолда фикрларини билдириб ўтди.

“Узоқ йиллик режалар хусусида гапирадиган бўлсак, 1-2 спортчига таяниб қолиш хато. Ўзим мураббийлик қилаётган сабля йўналиши ҳақида гапирадиган бўлсам, бизда энг катта спортчимиз 20-22 ёшда. Асосий таркиб эса 16-18 ёшни ташкил қилади. Агар кучли жамоа шакллантиришни истасак, бир йўналишда камида 6 нафар спортчи билан ишлаш керак. Шунда улар орасида рақобат ошади. Қолаверса, жароҳат ёки бошқа нохуш ҳолатларга ҳам тайёр бўлиш талаб қилинади. Шу йўсинда астойдил ишласак, биз тузган жамоа нафақат Париж-2024, балки 2028 ва 2032 йилги ёзги Олимпия ўйинларига ҳам тайёр бўлади”, – деди Владимир Назлимов.

Тадбир давомида 2021-2022-2023 ва 2024 йиллар кесимида федерация ўз олдига қўйган мақсад ва вазифалар, ҳар бир йўналишда нафақат Осиё ва жаҳонда кучли рақобат туғдира оладиган жамоаларни шакллантириш, келаси йил бўлиб ўтадиган Токио Олимпиадасига тайёргарлик режалари борасида атрофлича муҳокама олиб борилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг