UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

29 янв 17:19
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси раҳбарияти билан янги режалар муҳокама қилинди

Куни кеча МОҚда Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида ташкилотнинг янги раҳбарияти сайлангани ҳақида хабар берган эдик.

Аcсоциация масъуллари соҳа мутасаддилари билан учрашиб, келажакдаги истиқболли режаларни муҳокама қилиб олишди. “Амирсой” тоғ чанғи комплексида бўлиб ўтган учрашувда Искандер Шадиев бошчилигидаги Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси раҳбарияти, Ўзбекистон чанғи спорт турлари федерацияси ва “Амирсой” тоғ чанғи комплекси мутасадди раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғилиш давомида Республикамизда чанғи спорт турлари, хусусан, тоғ чанғиси турларини ривожлантириш, бу борадаги муаммоларни чуқур ўрганиш, мавжуд трассалар ҳолати, жумладан, тоғ чанғисининг барча йўналишлари бўйича трассалар барпо этиш, бу борада “Амирсой” комплекси билан ҳамкорликда ишлаш каби масалалар кўриб чиқилди. 

Ўз навбатида, федерация мутасаддилари терма жамоада тажрибали мураббийларнинг етишмаслиги, машғулотлар жараёнидаги камчиликлар, замонавий спорт инвентарлари етарли даражада эмаслиги, ушбу спортга қадам қўяётган ёшларга зарур мотивация берилмаётгани каби соҳадаги муаммоларни ўртага ташлашди.

Шунингдек, учрашув мобайнида терма жамоамиз вакилларининг Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларига йўлланма олиш имконияти, мавжуд инфратузилма орқали қишки спорт турларини ривожлантириш ва бунинг натижасида мамлакатимиз туризм салоҳиятининг имкониятларини очиб бериш каби мавзулар бўйича фикр ва таклифлар муҳокама қилинди. 

Йиғилиш якунида кучли терма жамоани шакллантириш учун ҳозирдан болалар спортига эътибор қаратиш, бунинг учун чанғи спорти бўйича болалар мактабини очиш, “Амирсой” комплексида терма жамоа спортчиларининг шуғулланиши учун қулай шароитларни яратиб бериш, март ойида “Наврўз” байрами муносабати билан селекцион характерга эга Республика мусобақаларини ташкил қилиш бўйича ишлар белгилаб олинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг