UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

09 ноя 10:23
Янгиликлар

Регби

Ўзбекистон регби бўйича Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этишни режалаштирмоқда

Жорий йилнинг 29 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида регби спорт турини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинган эди.

Кеча Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида ушбу қарорда белгилаб берилган чора-тадбирлар ижросини бажариш, регби спортининг ривожини янги босқичга олиб чиқиш мавзусига бағишлаб кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенат раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон регби федерацияси раҳбари Содиқ Сафоев олиб борди. 

Шунингдек, йиғилишда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, Республикамиздаги барча вилоятлар, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасидан ташриф буюрган мутасаддилар ҳам иштирок этишди.

Йиғилишда даставвал регби спортини ривожлантириш бўйича 2019-2022 йиллар учун ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” таништирилди ва қабул қилинган қарор моҳияти ҳақида яна бир бор тўхталиб ўтилди. 

Муҳтарам Президентимиз ҳар бир спорт тури ривожи учун бундай алоҳида қарор чиқармайдилар. Регби бутун жаҳонда ўз ўрни ва мавқейига эга бўлган спорт турларидан бири. Бу қарорнинг қабул қилиниши бизни янада илҳомлантирди. Шу билан биргаликда елкамизга катта масъулиятни ҳам юклади. Регбини янада ривожлантириш ҳақида гап кетар экан, аввало, терма жамоанинг моддий-техник базасини кучайтиришимиз керак. Бор имкониятлардан самарали фойдаланиб, кучли жамоалар шакллантириш лозим. Йил охиригача ҳар бир вилоятда камида биттадан ана шундай жамоа тузилади. Қолаверса, регби-15, регби-7 бўйича ҳам эркаклар, ҳам аёллар бўйича катталар, ёшлар жамоасини шакллантирамиз. Парижда бўлиб ўтадиган 2024 йилги Олимпия ўйинларига йўлланма олиш бизнинг олдимизда турган энг асосий вазифа. Ишонаманки, ишни яхши йўлга қўя олсак, буни уддалаймиз”, – деди Содиқ Сафоев. 

Шунингдек, йиғилиш давомида регби спортининг ҳар бир вилоятдаги ривожланиш даражаси, юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида тегишли вазифалар белгилаб берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг